2023 йил март ойида россияликларнинг Ўзбекистонга саёҳатлари 7,7 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Росстат маълумотларига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
Ўтган ойда Мисрга сайёҳлик хизматлари февралга нисбатан 16,5 фоизга, Туркияга эса 13,4 фоизга ошган.
Бундан ташқари, Қозоғистонга турлар нархи ҳам 7,7 фоизга, Озарбайжон, Арманистон ва Грузияга — 5,5 фоизга, БААга — 4 фоизга, Вьетнам, Индонезия, Малайзия ва Таиландга — 3,2 фоизга қимматлади.
Маълумот учун, Ўзбекистонга 2023 йилда 1 миллионта россиялик сайёҳлар келиши кутилмоқда.
Мамлакат россияликлар май байрамларни ўтказишни истайдиган топ-5 давлатлар қаторидан ўрин олган.
Изоҳ (0)