• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда айрим спорт объектларини қуриш жойлари овоз бериш орқали аниқланади

    Президент томонидан “Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди, деб хабар беради Norma.

    Ҳужжат билан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги фаолиятининг 9 та устувор йўналиши тасдиқланмоқда. Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлининг хусусий секторга ўтказилаётган вазифалари рўйхати тасдиқланяпти.

    Унга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳар йили 1 февралга қадар ўз тизимларида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган йиллик “Ёшлар дастури”ни Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

    2024 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форум, лойиҳа, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси асосида амалга оширилиши йўлга қўйилади. Бунда тадбирлар ҳақида маълумот “Yoshlarportali.uz” ягона электрон платформасида эълон қилинади.

    2024 йил 1 январга қадар спорт соҳасини рақамлаштириш бўйича 24 та йўналишдаги ахборот тизимларини ўз ичига олган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилади ҳамда УзАСБО дастуридаги маълумотлар билан интеграция қилинади.

    Бунда жойларда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт объектлари ва иншоотларининг камида 30 фоизи электрон тизим орқали ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.

    Шу билан бирга, 2023 йил 1 июлдан бошлаб спортчи идентификация карталари учун тўловлар миқдори уч баробарга камайтирилади, улардан фойдаланиш муддати 5 йил этиб белгиланади.

    2024 йил 1 мартдан бошлаб спорт турлари бўйича ўтказиладиган расмий мусобақаларда иштирок этиши учун спортчиларнинг мансублиги ва уларнинг малакасини идентификация карталари (ID-карта) орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.

    Шунингдек, спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган мураббийларни рағбатлантириш учун маблағлар миқдори тасдиқланмоқда.

    2023 йил 1 июлдан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси таъсис этиляпти, унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараварини ташкил этади. Ушбу стипендия тайинланган спортчиларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

    Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига идоравий мансуб бўлган тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда умрбод бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

    Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 8 апрелдан кучга кирган.

    Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишганди. Унда соҳа инфратузилмасини ривожлантириш учун Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилиши маълум қилинган. 

    12.04.2023, 11:02   Изоҳ (0)   3206
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухороликлар шаҳардаги спорт мажмуаси бузилишидан норози бўлиб президентга мурожаат йўллади. Вазир бунга жавобан бу ҳали лойиҳа эканини айтмоқда

    14.01.2023, 12:35

    Қашқадарёда оққонга чалинган болаларни ташхислаш йўлга қўйилди

    12.04.2023, 10:47

    Наманганда Hyundai ҳайдовчиси уч ойда 150 дан ортиқ қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламай келгани аниқланди

    12.04.2023, 10:10

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги ерости газ омборини тиклашни бошламоқда

    12.04.2023, 09:45

    Тошкентда 5 кунда мингдан ортиқ наркограффити ўчирилди

    12.04.2023, 09:35

    Наманганда Lacetti ЙТҲgа учраб, ағдарилиб кетди

    12.04.2023, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.