Ўзининг бетакрор образлари билан ўзбек киносида ўчмас из қолдирган маҳоратли ижодкор Мурод Ражабов 7 апрель куни 74 ёшида ҳаётдан кўз юмди. “Миллий” телеканалининг “Миллар” кўрсатувида эл ардоғидаги ижодкорнинг сўнгги кунлари қандай кечгани ҳақида ҳикоя қилинди.
Кўрсатувда айтилишича, Мурод Ражабов ҳаётининг сўнгги кунлари шифохонада ўтган. Ўлимидан уч кун аввал унга уйга рухсат берилган эди.
Шунингдек, кўрсатувда марҳум актёрнинг ҳамкасблари ҳам у ҳақдаги хотираларини сўзлаб берган.
“Кеча кечқун интернетдан бу хабарни эшитиб, қотиб қолдим. Инсон сифатида жудаям ҳурмат қилардим. Ёлғиз ўғил эди. Ўзи уч-тўрт йилдан бери ётган экан. Қанд касаллигига чалинган экан. Бунинг устига яна инсульт ҳам бўлибди. Асаби бузилганда. Ўйлайманки, шундай улуғ айём кунлари вафот этди, унинг жойи жаннатда бўлади. Уни томошабинлари ҳам унутмайди. Худо раҳмат қилсин”, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Тўхтаева.
“Тобуткашимиз Муроджонни кузатиб қайтяпмиз. Худо раҳмат қилсин. Мурод бекорга яшамади бу дунёда. У юз йилда бир туғиладиган актёр эди”, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова.
“Қанд касали бор эди, бунинг устига инсульт бўлибди”. Мурод Ражабов ҳаётининг сўнгги кунларини касалхонада ўтказгани маълум бўлди
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)