Ироқ “Россия” авиакомпаниясининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади. Бу ҳақда "Коммерсант" хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 6 апрель куни содир бўлган. ФВ5569 рейсини амалга ошираётган Boeing-737 самолёти Екатеринбург–Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича парвоз қилган.
“Учиш учун барча рухсатномаларга эга бўлган самолёт ҳеч қандай изоҳсиз Ироқ ҳаво ҳудудига киритилмаган”, — деди авиакомпания матбуот хизмати.
Натижада Россия самолёти Эрон ҳаво ҳудудида бир неча марта айланиб, Сочидаги муқобил аэродромга учиб кетган. 6 апрель куни тунда Миср шаҳрига учиш учун рухсат олинган ва самолёт манзилга 4 соат кечикиш билан етиб борган.
Изоҳ (0)