Футбол бўйича Германия Кубогининг 1/4 финал баҳсида “Бавария” 4 апрель, сешанба куни “Фрайбург” билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Дайо Упамекано ҳисобни очди. Бироқ меҳмонлар бу голга тезда жавоб қайтарди. 27-дақиқада Ҳефлер ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олди.
Иккинчи бўлимда мюнхенликлар ўйин назоратини қўлга олган бўлса-да, дарвозани аниқ нишонга ололмади. Ўйин якунида эса ҳакам Мюнхен клуби дарвозасига пенальти белгилади. 90+5-дақиқада Лукас Ҳелер пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.
Шу тариқа “Бавария” чорак финалда ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди.
Германия Кубоги
1/4 финал
4 апрель, сешанба
“Бавария” — “Фрайбург” 1:2
Голлар: 1:0 – 19 Упамекано, 1:1 – 27 Ҳефлер, 1:2 – 90+5 Ҳелер (пенальти).
“Бавария”: Зоммер, Павар, Упамекано, де Лигт, Жоау Канселу, Горетцка (Мане, 79), Киммих, Мюллер, Коман (Гнабри, 64), Сане, Шупо-Мотинг (Мусиала, 64).
“Фрайбург”: Флеккен, Силдийя, Гулде, Гинтер, Гюнтер, Грифо (Шаллаи, 68), Ҳефлер, Эггештайн, Доан, Грегорич, Ҳелер.
Огоҳлантиришлар: Грегорич (36), Силдийя (61), Упамекано (83), Мане (90), Мусиала (90), Павар (90).
Изоҳ (0)