Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпинча телевизорда тез-тез кўрсатиладиган, рекламасини кўрган мултфильмларни томоша қиламиз ёки болаларимизга қўйиб берамиз. Аммо ҳар йили сюжет и ва тасвир сифати билан ҳайратга соладиган бошқа кўплаб анимацион фильмлар экранларга чиқади. Уларнинг рейтинглари ҳам анча юқори.

“Сузуме эшикларни ёпади”

Фото: Фильмдан кадр

17 ёшли Сузуме (Нанока Хара) Кюшу оролидаги кичик шаҳарчада яшайди. Бир куни у қандайдир эшик излаётган сирли ёш саёҳатчини учратади. Ўрта мактаб ўқувчиси унинг қидирувларига қўшилади ва улар биргаликда Япония бўйлаб бир қатор офатларнинг олдини олишга ҳаракат қилишади.

Анименинг жаҳон премьераси 2023 йил февраль ойида 73-Берлин кинофестивалида бўлиб ўтди. Бу кинофестивалда қатнашаётган иккинчи аниме бўлиб, бундан аввал 2002 йилда “Руҳлар олами” анимеси намойиш этилган.

IMDb рейтинги - 7,8

“Кичкина Николя”

Фото: Фильмдан кадр

Парижда икки нафар тиниб-тинчимаган одам яшаган — ёзувчи ва рассом, улар ўз саргузаштлари билан кулранг кундалик ҳаётни ранг-баранг қила оладиган қаҳрамонни ўйлаб топган. Николя шундай пайдо бўлади — ота-онасини яхши кўрадиган, мактабга борадиган, дўстлари билан мулоқот қиладиган ва учувчи бўлишни орзу қиладиган шумтака бола. Унинг асосий фазилати — ҳатто энг оддий нарсаларда ҳам ўйин-кулги ва завқлана олиш қобилиятидир.

IMDb рейтинги - 7.3

“Эрнест ва Селестина: янги саргузаштлар”

Фото: Фильмдан кадр

Эрнест ва Селестина шунчаки дўст эмас, чунки уларнинг бири айиқ, иккинчиси сичқон. Бир сафар улар Эрнестнинг дунёнинг энг иқтидорли мусиқачилари яшайдиган она шаҳрига боришади. Аммо етиб боргач, дўстлар у ерда мусиқа кўп йиллар давомида тақиқланганлигини билишади. Улар янги дўстлари ва сирли ниқобли жиноятчи билан биргаликда айиқлар мамлакатига қувонч келтиришга қарор қилишади.

IMDb рейтинги - 7.2

“Бу уй”

Фото: Фильмдан кадр

16 ёшдан ошганлар учун мўлжалланган ушбу мултфильмнинг сюжет и мистик уй ва унинг турли даврлардаги бир неча аҳолиси атрофида содир бўлади. Улар қўрқинчли ғайритабиий ҳодисалар ва  ақлдан оздирадиган мавжудотларга дуч келишади.

IMDb рейтинги - 6,8

“Ikar”

Фото: Фильмдан кадр

Крит оролида Минос ҳукмронлиги даврида Олимп худолари маҳаллий аҳолини даҳшат ва ҳайратга солади. Ҳеч ким улар билан баҳслашишни хаёлига ҳам келтиролмайди. Бироқ ёш Икар уларга қарши чиқишдан қўрқмайди ва ўзининг энг яқин дўсти — буқа бошли сирли Болани деб ҳаётини хавф остига қўяди.

IMDb рейтинги - 6,7

“Ғаройиб Морис”

Фото: Фильмдан кадр

Морис гапирадиган кемирувчилар билан Дрян-Блинзбург шаҳрига келиб қолади. Улар бу шаҳарда хавф яширинганини билиб қолишади. Улар мушук-сичқон ўйнашлари ва у ерда яшовчи барча икки оёқлиларни ҳайратда қолдирадиган жойнинг асосий сирини очишлари керак.

IMDb рейтинги - 6,3

“Сузувчи уй”

Фото: Фильмдан кадр

Қадрдон дўстлар ва қизиқувчан қўшнилар Косуке ва Нацуме 6-синф ўқувчилари бўлиб, ҳар доим янги саргузашт ва кашфиётлар излайдилар. Тез орада вайрон бўладиган уйлари ҳовлисида ўйнаб, улар атрофидаги дунё улкан океанга, уй эса сузувчи оролга айланганини кўришади. Ўсмирлар иштиёқ билан унутилмас саёҳатга отланишади — улар ўз ватанларига қайтиш йўлини топишлари керак.

IMDb рейтинги - 6,2

“Оловюрак”

Фото: Фильмдан кадр

Нью-Йорк 1920 йиллар. Бош қаҳрамон Жоржия Нолан ҳар доим дунёдаги биринчи ўт ўчирувчи аёл бўлишни орзу қилган. Унинг отаси собиқ ўт ўчирувчи, ҳозир эса тикувчи. Ўт ўчирувчилар сирли равишда ғойиб бўла бошлаганидан кейин эски ишига қайтишга мажбур бўлади. Жоржия бундан хабар топади ва имкониятдан фойдаланишга қарор қилади. Ўзини кўнгилли бола сифатида кўрсатиб, у ёнғинга қарши курашадиган жамоага қўшилади.

IMDb рейтинги - 6,2

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди
Меҳридарё
“Набирамни даволатмасам, ногирон бўлиб қолиши мумкин” — қуйичирчиқлик аёл шифокорлар айби билан набирасининг қўл-оёғи ишламай қолганини айтиб, халқдан ёрдам сўрамо...
Маҳаллий
Фарғонада икки кишини ҳаж зиёратига юборишини айтиб, 20 минг доллар сўраган туристик фирма ходими ушланди (видео)