Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 18 март, шанба куни Ироққа қарши ўйин ўтказиб ғалаба қозонди.
Шавкат Мирзиёев “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалини томоша қилди.
Финалда Ўзбекистон билан Ироқ футболчилари баҳслашди. Ўзбекистон ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Давлат раҳбари терма жамоамизни тақдирлаш маросимида иштирок этди ва бош соврин — Осиё кубогини топширди.
Изоҳ (0)