“Реал” ва “ПСЖ” Эрлинг Ҳоланд учун кураш олиб бормоқда.
“Манчестер Сити” ҳужумчисининг товон пули 2025 йилдан бошлаб 200 миллион евро бўлади.
Marca нашрининг маълум қилишича, “ПСЖ” Ҳоланд учун 200 миллион евро тўлашга тайёр. Бу эса клубдаги Лионель Месси, Серхио Рамос ва Неймарларнинг келажагига таъсир қилиши мумкин.
“Реал” эса ҳозирда Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш борасида бош қотирмоқда ва параллел равишда Эрлинг трансферини ҳам унутгани йўқ.
Жорий мавсум 22 ёшли ҳужумчи “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)