Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари 17 март, жума куни бўлиб ўтди.
Кун давомида уч нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилди. Улардан икки нафари ғалаба қозонган бўлса, яна бир боксчи мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.
-63 кг вазн тоифасида Ҳадичабону Абдуллаева Алеша Жекманни (Гаяна) нокаутга учратди. -75 кг вазн тоифасида Соҳиба Рўзметова ветнамлик Кун Диэм устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. -60 кг вазн тоифасида Ситора Турдибекова қозоғинтонлик Римма Волассенкога имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи кунги баҳсларда Феруза Казакова ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олганди, Маҳлиё Ҳабибуллаева эса австралиялик рақибига мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)