Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Лигаси чорак ва ярим финал босқичларига қуръа ташланди.
Унга кўра, “Манчестер Юнайтед” Испаниянинг “Севилья”сига қарши баҳс олиб боради. “Ювентус” эса “Спортинг”га қарши майдонга тушади. Германиянинг “Байер” клуби “Юниён”ни синовдан ўтказади. “Рома” “Фееноорд” билан ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Европа Лигаси 1/4 финали жуфтликлари:
- “Манчестер Юнайтед” — “Севилья”
- “Ювентус” — “Спортинг”
- “Байер” — “Юниён”
- “Фееноорд” — “Рома”
Чорак финалнинг дастлабки баҳслари 13 апрель куни бўлиб ўца, жавоб ўйинлари 20 апрелга мўлжалланган. Ярим финалнинг биринчи ўйинлари 11 майда, иккинчи ўйинлари 18 майда бўлиб ўтади. Финал эса 31 май куни Будапештнинг “Пушкаш Арена” стадионида ўтказилади.
Изоҳ (0)