Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, вазирлик Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш, шунингдек, дам олиш кунларида ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Uzautotrans сеrvicе” корхонасининг “Тошкент” автовокзалидан кунлик тасдиқланган график асосида қатновчи рейсларидан ташқари қўшимча қатновларни ташкил этмоқда.
Хусусан, 14–19 март кунлари жами 34 та қўшимча рейслар ташкил этилиши режалаштирилган. 16 март куни Қоракўл (1 та), Узун (2 та), Хива (4 та), Термиз (3 та) шаҳарларига қўшимча 10 та рейс ташкил этилди.
Шунингдек, талаб юқори бўлган йўналишларда йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, яна қўшимча рейслар ташкил қилинади.
Изоҳ (0)