• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    “Давлат бюджети тақсимотида халқ иштирокини таъминлаш муҳим қадам бўлади” — эксперт конституцияга киритилаётган ўзгартириш ҳақида

    Янгиланаётган конституцияда давлат бюджети очиқлиги ва шаффофлиги таъминланиши алоҳида белгилаб қўйилмоқда. Бунинг учун бюджет шакллантирилиши ва ижро этилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига урғу берилмоқда. Хўш, бунинг аҳамияти нималарда кўринади?

    Мамлакат ривожланиши нафақат давлат бюджетига тушаётган маблағларнинг кўпайиши, балки пулларнинг тўғри ва самарали сарфланиши билан боғлиқ. Бюджет тақсимотида очиқлик ва шаффофликни кучайтириш ҳамда жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши эса мазкур жараёнда муҳим аҳамиятга эга.

    Оддийгина мисол сифатида маҳаллаларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича айрим мурожаатларга мансабдорлар муносабатини олайлик. Уларнинг кўпчилиги “режага киритилди, молиялаштириш бўлса бажарамиз”, деган жавоблар беради. Бундай жавобларни олган фуқаролар маҳалладаги муаммоларнинг ечимини йиллаб кутади. Аммо у ҳал бўлмаслиги ҳам мумкин.

    Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида янги таҳрирдаги Ўзбекистон конституциясига бюджетга оид алоҳида янги модда киритилмоқда. Бу орқали давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиблари очиқлик ҳамда шаффофлик принциплари асосида амалга оширилиши белгиланяпти. Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга оид нормалар ҳам киритилмоқда.

    Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ҳайрулла Рўзметов “Дарё” нашрига берган интервьюсида конституцияда давлат бюджети тақсимотида жамоатчилик назоратини кучайтириш белгиланаётгани катта янгилик эканини айтди.

    “Давлат бюджетини шакллантириш масаланинг ярмидир. Иккинчи ярми эса маблағларни халқнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда тақсимлаш ва мақсадли сарфланишини таъминлашдир. Давлат бюджети соҳасида халқнинг иштирокини таъминлаш муҳим кафолат ролини ўтайди. Бу бюджетни шакллантириш ва тақсимлашда халқ истакларини ҳисобга олишни, яъни жамоатчилик назоратини фаол йўлга қўйишни талаб этади. Конституцияга давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилиши мазмундаги янги модданинг киритилиши бюджет жарёнида кенг оммани жалб қилиш мақсадини кўзламоқда.

    Давлат бюджети соҳасининг шаффофлиги мамлакатда молиявий ишонч ҳиссини таъминлаш ва макроиқтисодий барқарорликка ёрдам беради. Бюджет харажатлари устидан назоратни, ҳукумат ҳисобдорлиги ва республиканинг инвесторлар учун жозибадорлигини оширади. Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этишда очиқлик бўлиши коррупсион омиллар камайишига хизмат қилади. Натижада бюджет маблағлари янада адолатли, самарали тақсимланади ва мақсадли сарфланади”, — деди у.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтда аҳоли давлат бюджетининг бири қисми тақсимотида фаол иштирок эта бошлаган. Яъни “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида одамлар талаб қилган йўналишларга бюджетдан маблағлар ажратилмоқда. Бунда бевосита аҳоли иштирокида қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш амалиёти жорий этилди. Мазкур амалиёт орқали аҳолига ўзини қийнаётган муаммолар, шу жумладан, маҳалладаги камчиликлар учун пул ажратишни (йўллар, ижтмиоий объектлар) бюджетга киритиш ва уларни тезлик билан ҳал қилиш имкони яратилди.

    Хулоса қилиб айтганда, конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар давлат бюджетини шакллантириш, унинг даромад ва харажат қисмларини белгилаш, ижросини таъминлашда фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш, уларга бу жараёнда кенг ва фаол қатнашиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун тегишли ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар, кафолатлар яратишга имкон беради.

    28.02.2023, 17:27   Изоҳ (0)   12402
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инсон ҳуқуқлари категорияси конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда

    28.02.2023, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.