Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов UNESCO нинг табиий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар бўйича халқаро мукофотига сазовор бўлди.
Маълум бўлишича, Экваториал Гвинеянинг Джиблохо шаҳрида мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтган. Унда вазир Иброҳим Абдураҳмоновга халқаро мукофот топширилган. Мукофот миқдори 350 минг долларни ташкил қилади. Бу сумма тўрт ғолиб орасида тенг бўлинади.
Тадбирда ушбу Экваториал Гвинея президенти Теодоро Мбасого, UNESCO бош директори Одри Азуле, мукофот ғолиблари ва бошқа қатор юқори даражадаги меҳмонлар иштирок этган. Бундан ташқари, барча аъзо давлатларнинг UNESCO ҳузуридаги доимий вакиллари ҳам бу маросимга келган.
UNESCO—Экваториал Гвинеянинг Табиий фанлар бўйича тадқиқотлар учун халқаро мукофоти 2012 йилда UNESCO томонидан инсон ҳаёти сифатини яхшилашга олиб келадиган илмий тадқиқотларни мукофотлаш учун очилган илмий мукофотдир. Мазкур мукофотнинг асосий мақсади UNESCO ташкилотига аъзо-давлатларда алоҳида шахслар, институтлар ва нодавлат ташкилотлар томонидан инсон ҳаётини яхшиланишига салмоқли ҳисса қўшган илмий тадқиқот лойиҳалари ва фаолиятларини мукофотлашдан иборат.
Изоҳ (0)