Жорий ҳафта аввалида Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Мазкур маслаҳатлашувда давлат раҳбари, депутат ва сенаторлар томондан қатор таклифлар берилди.
Маълумки, Янги Ўзбекистонни – аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ифода этадиган кучли сиёсий партияларсиз қуриб бўлмайди.
Ушбу ўринда давлат раҳбари томонидан сиёсий партиялар роли ва мавқеини янада ошириш мақсадида сайлов тизимини қайта кўриб чиқиб, мамлакатда аралаш – мажоритар ва пропорсионал сайлов тизимини жорий этиш бўйича таклиф билдирилди.
Бунда, Қонунчилик палатаси депутатларининг ярми ҳозирги тартиб бўйича сайланса, қолган ярми сиёсий партияларнинг рўйхатлари асосида сайланади. Яъни, фуқаролар 75 та ўрин бўйича аниқ бир номзодни сайласа, қолган 75 таси бўйича сиёсий партияга овоз беради.
Конституцияга ўзгартириш билан биргаликда, ушбу масалаларни сайлов қонунчилигида белгилаб кетиш лозимлиги ҳам қайд этилди.
Изоҳ (0)