• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Режиссёрлар ҳар доим бир хил амплуадаги образларни топширадиган актёр ва актрисалар (фото)

    Кино ёки сериалдаги ролга мос актёрни топиш осон иш эмас. Шунинг учун режиссёрлар бир марта шунга ўхшаш образни синаб кўришга муваффақ бўлган актёр ва актрисаларни излайдилар. Аммо натижада актёрларнинг қотиб қолган ролларидан чиқиб кетишлари тобора қийинлашади.

    Мелисса Маккарти

    Фото: AdMe

    Мелисса Маккарти маълум бир ролга мослашиб қолган — у ҳамма жойда кулгили семиз аёл образини яратади. Айнан шу образни деярли барча комедия режиссёрлари актрисага таклиф қилишади. Томошабинлар уни комедик роллари учун ҳам яхши кўрадилар.

    Аммо Мелисса кўпроқ нарсага қодир бўлса-да, битта қиёфада қолиб кетган деган фикр ҳам бор. Турли фильмлардаги баъзи қаҳрамонларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. “Қаллоб ойимча” фильмидаги Диана билан “Жосус”даги Сюзан Купер жуда ўхшаш.

    Кетрин Хейгл

    Фото: AdMe

    Кетрин Хейгл йигитларга муаммо туғдирадиган асабий малласоч қиз ролини узоқ вақт давомида ўйнаган. Томошабинлар Хейглнинг “27 тўй” ва “Яланғоч ҳақиқат” фильмларидаги ролларини заиф деб билишади, комедиялари эса кулгили эмас ва қолипга солинган.

    Тимоти Сполл

    Фото: AdMe

    2007 йилда британиялик актёр бутунлай бошқача атмосферага эга фильмларда жуда ўхшаш иккита қаҳрамонни ўйнади. Бу фильмларнинг иккаласи ҳам мусиқий эканлиги бирлаштиради.

    “Свини Тодд”да Сполл ёвуз судьянинг ҳар доим қичқирадиган ёрдамчиси бўлган, “Сеҳрланган малика”да эса актёр ёвуз маликанинг содиқ хизматкори сифатида намоён бўлган. Маълум бўлишича, у иккала ролда ҳам асосий образнинг ёқимсиз ёрдамчиси бўлиб чиқади.

    Қандай бўлмасин, бу икки фильмда актёр ўзини сувдаги балиқдек ҳис қилади ва томошабинларни кулдиради.

    Женна Ортега

    Фото: AdMe

    Женна Ортегага оламшумул машҳурликни Уэнздей роли олиб келди. Эҳтимол, актриса қўпол қиз ролига бирон бир сабабга кўра танланган.

    Ёш Женна аллақачон даҳшатли фильмларда тажрибага эга. Масалан, “666-студия”, “Энага. Лаънатланганлар маликаси” ва “Қичқириқ” (2022). Актриса деярли барча фильмларда кичик ролларда ўйнаган бўлса-да, мухлислар уни “Қайғу маликаси” деб аташган.

    Скарлетт Йоханссон

    Фото: AdMe

    2017 йилда Скарлетт Йоханссоннинг роллар хазинасига “Қурол шарпаси” илмий-фантастик фильмидаги майор образи қўшилди. Фильмда у робот танасига қамалган қизни ўйнайди. Фильм шу номдаги машҳур асар асосида яратилган.

    Актриса талқинидаги бу қаҳрамон “Қасоскорлар” фильмидаги Қора бева ва “Люси” фильмидаги супер кучга эга қиз ўртасидаги нарса деган фикр бор. Агар Йоханссон Қора бева ролини аъло даражада бажарган бўлса, у иккинчи қаҳрамонга ўзига хосликни бера олмаган.

    Бироқ бошқа томошабинлар Скарлеттнинг айнан мана шу персонажларини, айниқса, яхши деб ҳисоблашади, чунки у киборг ёки роботнинг хатти-ҳаракатларини моҳирона тасвирлаган.

    Метью Макконаҳи

    Фото: AdMe

    90 йилларнинг ўрталарида “Ўлдириш вақти” триллери чиқади, унда ёш Макконахи ақлли ва жасур ҳуқуқшунос Жейк Бригенс ролини ўйнайди. Томошабинлар актёр ўз ролини аъло даражада бажарганини тан олишади.

    Йиллар ўтиб, яна “Берни” фильмида Макконахини адвокат сифатида кўриш имконига эга бўлдик. Бу характернинг услуби 90 йиллардаги ўша болани эслатади. Метьюнинг бу роли ҳалигача томошабинлар томонидан ажойиб деб аталади.

    Мегги Смит

    Фото: AdMe

    Бу буюк британиялик актрисанинг ўткир нигоҳи ва мағрур қомати баъзан режиссёрларни актрисага шунга ўхшаш ролларни таклиф қилишга ундайди. Томошабинлар унинг қаҳрамонларини туйғулари ва ўткир тилига эга қаттиққўл аёллар сифатида тасвирлайдилар, лекин улар ичида меҳрибон ва раҳм-шафқатлилари ҳам бор. Бундай фазилатларга “Maxфий боғ” фильмидаги Медлок хоним, “Гарри Поттер” ҳақидаги сериалдаги Minerva Макгонагал ва “Даунтон аббатлиги” фильмидаги Виолет Кроули эга.

    Энн Хетеуэй

    Фото: AdMe

    Кўпчилик гўзал актрисани биринчи марта “Маликанинг кундалиги” фильмида кўрган. Фильмда у бесўнақай, камтарин, лекин ёқимтой ва ақлли қиз ролини ўйнайди. Классикларга кўра, у хунук ўрдакдан гўзал оққушга айланади.

    Беш йил ўтиб “Қаттиққўл хоним” фильми чиқди. Етук Энн Хетеуэй мода журнали бош муҳаррири ёрдамчиси сифатида пайдо бўлади. Ҳикоянинг бошида характер жуда ноқулай кўринади. Аста-секин у жасорат билан ҳаракат қилади. Аммо шунга қарамай, кино ихлосмандлари, қаҳрамон Энн Хетеуэйнинг ташқи кўринишидан ташқари, деярли ҳеч нарсаси ўзгармаганини кўришади.

    Хавер Бардем

    Фото: AdMe

    Қўпол кўриниши туфайли Хавер Бардем вақти-вақти билан ёмон одамлар ролини ўйнайди. Бундан ташқари, унинг кўплаб қаҳрамонлари шафқатсиз ва хотиржам. Бундай персонаж “Қувғин” фильмидаги психопат Антон Чигурх, “Скайфолл 007”  фильмидаги Жеймс Бонднинг душмани Рауль Сильва, “Кариб денгизи қароқчилари: Мурдалар эртак айтмайди” фильмидаги қароқчи-овчи Армандо Салазар эди.

    Дастлабки иккита фильмда актёр ҳақиқатан ҳам томошабинларни даҳшатга солган. Бироқ сўнгги “Қароқчилар” томошабинлар ва танқидчилардан яхши шарҳларни ололмади. Ҳатто Хавер Бардемнинг ўзи ҳам картинани яхшилай олмади.

    Кира Найтли

    Фото: AdMe

    Албатта, Кира Найтли истеъдодли ва севимли актрисалардан бири. Шунга қарамай, аксарият ролларининг бир хиллигини сезмаслик қийин. Мисол учун, томошабинлар “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги Элизабет Суонни севиб қолишди. “Анна Каренина” тарихий драмасида ҳам бош ролни ўйнади, баъзи томошабинлар актрисанинг “Герцогиня” фильмида деярли бир хил образда пайдо бўлганини таъкидлашди.

    Кўринишидан, режиссёрлар актриса тарихий драмаларга мос тушишини тушуниб қолган. Найтлининг ўзи эса бундай роллардан фақат завқланади.

    09.03.2023, 11:17   Изоҳ (0)   9183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экранда жуда кам кўринганига қарамай, кичик роли билан ҳам томошабинлар қалбидан жой олган актёр ва актрисалар 

    07.03.2023, 11:57

    Kиaну Ривз ҳар доим Росомаха образини гавдалантиришни орзу қилгани ҳақида сўзлаб берди

    07.03.2023, 17:50

    Instagram: Шоу-бизнес вакилларининг байрам табриги, Жаҳонгир Позилжоновдан премера, Жавоҳир Зокировнинг ноодатий рақси

    08.03.2023, 22:50

    Голливуд актёри Меттю Макконахи рафиқаси билан саёҳатга йўл олган самолётни чақмоқ урди (видео)

    08.03.2023, 21:35

    Умрага йўлланма, Gentra, тилла тақинчоқ: Ўзбекистонлик санъаткорлар оиласидаги аёлларга 8 мартда нима совға қилади? (видео) 

    08.03.2023, 17:44

    Instagram: Имижини ўзгартирган Юлдуз Усмонова, Феруза Норматова ҳаётидаги қувончли кун, Муниса Ризаеванинг янги бизнеслари

    07.03.2023, 22:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.