• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистонда сифатсиз озиқ-овқатлар тарқатилган мактаблар директорлари жаримага тортилди

    Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти ҳудудидаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш тизими жойларга чиқиб, айрим мактаблар мисолида ўрганилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги 716 та мактабнинг 143 688 нафар бошланғич синф ўқувчиларига кейтеринг тизимида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан бепул нонушта берилиши йўлга қўйилган.

    Ўз навбатида, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой, Кегейли, Тўрткўл ҳамда Қўнғирот туманларидаги 10 га яқин мактаблардаги ҳолат яқиндан ўрганилган.

    Ўрганиш жараёнида тадбиркорлар томонидан кейтеринг хизмати ўз вақтида сифатли кўрсатилаётгани маълум бўлган. Бироқ мазкур жараёнларда озиқ-овқат етказиб бериш жараёнида айрим бефарқликларга йўл қўйилаётгани аниқланган. Жумладан, Чимбой ва Кегейли туманларига маҳсулотлар кейтеринг ташкилоти томонидан йўловчи ташувчи Damas автомашиналарида етказиб берилаётгани кўзга ташланган. Кегейли туманидаги айрим мактабларда маҳсулотларни қабул қилиб олиш жараёнида эътиборсизликка йўл қўйилгани тасдиқланган. Мазкур мактаб директорлари сифатсиз маҳсулотларни қабул қилиб олгани учун санитария ва эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан жаримага тортилган.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Шунингдек, сенатор Манзура Салимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ эса Хоразм вилоятидаги ҳолатни ўрганган.

    Қайд этилишича, 2022 йилда бошланғич синфлар мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактаблари 524 тани (бошланғич синф ўқувчилари жами 137 261 нафар), 2023 йилда 525 тани (бошланғич синф ўқувчилари жами 137 030 нафар) ташкил этган.

    Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига 2022 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан жами 58 миллиард 149,5 миллион сўм ажратилган бўлиб, шундан 47 миллиард 869 миллион сўми овқатлантириш харажатлари учун ажратилган.

    Халқ таълими вазирлиги томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда ўқувчиларни овқатлантириш учун мўлжалланган 5 кунлик таомнома ва таом тайёрлаш бўйича технологик карталар тасдиқланган.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Бу борада сенатор Манзура Салимова Гурлан, Шовот, Янгиариқ туманлари ва Хива шаҳридаги умумтаълим мактабларига етказиб берилаётган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини кўздан кечирган.

    Ўрганишлар натижасида, етказиб берилган маҳсулотлар таркиби ва сифати устидан назоратни таъминлаш мақсадида тузилган махсус комиссия вазифалари белгилаб берилмаган. Маҳсулотлар сифатини назорат қилиш журнали юритилмаган. Қабул қилиб олинган маҳсулотлар қадоғида ишлаб чиқариш муддати кўрсатилмаган ҳолда, қабул қилинган.

    Бу борада сенатор тадбиркор ва мактаб масъулларига белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш, маҳсулотларни сақлашда санитария ва гигиена талабларига риоя қилиш кераклиги юзасидан ўз таклиф ҳамда тавсияларини билдирган.

    Юқорида аниқланган айрим камчиликларни тезкор бартараф этиш, ишни тизимли давом эттириш юзасидан жойларда тушунтириш ишлари олиб борилган, мактаб директорлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида семинарлар ўтказилган.

    Аввалроқ Қорақалпоғистондаги айрим мактабларда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари берилгани аниқланганди. Хусусан, болаларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрга жавоб бермаслиги, шунингдек, ичимлик суви билан таъминланмагани, иссиқ чой билан таъминлаш учун эса шароит тўлиқ яратилмагани маълум бўлган эди.

    07.03.2023, 13:40   Изоҳ (1)   3781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1604232803@telegram.org / 07.03.2023, 14:20

      Sifatsiz maxsulot yetkazgani uchun tadbirkorga chora ko'rilmaganmi? Yana o'qituvchi ustoz ayibdormi?It ham mushuk ham ustozni jazolaydimi?Menimcha senatni tarqatib yuborish kerak.Chunki birnarsani do'ndirgani yo'q.Quyi palata bilan bir hil.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тасаввур қилинг, 10 йилдан кейин қандай болалар чиқади мактаблардан». Шавкат Мирзиёев таълимга Финляндия тажрибаси жорий этилиши ҳақида

    25.11.2022, 21:19

    Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор тайинланди

    07.03.2023, 13:37

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 8 март куни ёмғир ёғади

    07.03.2023, 12:53

    Фарғонада 20 ёшли йигит ўз онасини пичоқлаб ўлдирди

    07.03.2023, 11:44

    Олий Мажлис палаталарининг ваколатлари оширилади

    07.03.2023, 11:24

    Тошкентда тез ёрдам ҳайдовчисининг калтакланишига оид янги тафсилотлар ошкор бўлди

    07.03.2023, 11:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.