Сурхондарё вилоятида ер қимирлаши содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабарларни рад этди.
Ҳокимлик эълон қилган баёнотга кўра, воҳа аҳолиси ўртасида айрим тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлар сабабли ер қимирлаши, зилзила содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган. Мазкур хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғон экани таъкидланган.
Ҳурматли фуқароларимиздан ҳеч қандай ваҳимага берилмасликларини сўраган ҳолда, вилоят ҳудудида сейсмик ҳодисалар, ер қимирлаши ёки зилзила содир бўлиши ҳақида тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар эканини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.
Шунингдек, турли ғараз ниятларда аҳоли ўртасида ёлғон хабар тарқатаётганларга қонунчиликда бундай ҳолатларни содир этганларга нисбатан жавобгарлик белгилангани эслатиб ўтилган.
Изоҳ (0)