2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда 5 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қурилиш билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони сони 45 591 тани ташкил этади.
Хусусан, январь ойида 426 та янги қурилиш корхоналари ташкил этилган.
Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми, яъни 9 166 таси ёки республикадаги жами корхоналарнинг 20,1 фоиз Тошкент шаҳрида жойлашган.
Изоҳ (0)