Қашқадарё вилояти Муборак туманида қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар ушланди.
Хабарга кўра, ҳолат ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Муборак туманида яшовчи, муқаддам судланган Ш.Э. қалбаки 5 минг долларини 25 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Ш.Э. мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган Т.Х.дан олгани аниқланиб, у ҳам ушланди.
Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистондан олиб келинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)