Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Йиғилишда қизил китобга киритилган тожик каврагидан фойдаланишга 3 йил муддатга мораторий жорий қилиш таклиф этилди. Давлат раҳбари бу режаларни маъқуллаб, ижросини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Маълумот ўрнида, яйлов ерларда каврак яхши ўсади, у Қизил китобга ҳам киритилган. Лекин кўп жойларда унинг табиий кўпайиши ва қайта тикланишига зарар етказилмоқда. 2019 йилда табиий каврак майдонлари 33 минг гектар бўлган бўлса, 2021 йилга келиб қарийб ярмига камайган.
Изоҳ (0)