Ўзбекистонда 1 октябрга қадар аҳоли учун электр ва газ тармоқларига инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда уланиш нуқталарини танлаш тизими яратилади.
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Азим Сатторов ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш борасидаги президент қарори мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 2023 йил 1 мартдан бошлаб электр ва газдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E–маъмурий иш” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.
“Ўзэнергоинспекция” 2023 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни онлайн расмийлаштириш учун барча ходимларни махсус планшетлар билан таъминланади. Бундан ташқари, мавжуд электр ва газ тармоқлари ҳамда қурилмаларининг юкламаси белгиланган меъёрдан ошган тақдирда, уларга янги истеъмолчиларни улаш қатъиян тақиқланди.
Изоҳ (0)