Қамчиқ довони вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қор кўчкиси хавфи туфайли 15 февраль куни соат 22:40 дан бошлаб довонда машиналар ҳаракати тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет” тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди. 14—20 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг қуйидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
Шунингдек, 16—18 февраль кунлари А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15—20 метр/секундгача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)