“Саноат энергетика гуруҳи” хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистон энергетика тизими ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги барча газ ва нефть конлари давлат мулки бўлган ва шундай бўлиб қолади. “Саноат энергетика гуруҳи” эса тегишли лицензиялар асосида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади. Компания Ўзбекистонда нефть қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида иш олиб боради.
Бугунги кунда “SANEG”да 10 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ишламоқда, шунингдек, 200 га яқин юқори малакали хорижий мутахассислар жалб этилган. 2020—2002 йилларда нефть қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида компания 540 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. Бунинг натижасида суюқлик ишлаб чиқариш ҳажмини 42 фоизга ошириш борасида ишларни амалга оширмоқда.
“Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ очиқ, ошкора олиб боради. Корхона жамоаси яқин келажакда суюқ углеводородлар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш ва корхона олдига қўйилган барча вазифаларни бажариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Компания халқи фаровонлиги йўлида соҳани ривожлантириш, Ўзбекистон ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш, ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашда давом этади.
Изоҳ (3)
Birgina Sanegda 10 mingdan ortiq fuqaro ishlayotganini bilasizmi? Neft va gaz kompaniyalari o‘zbek mutaxasislarini ish bilan ta’minlaydi, odamlar o‘z oilasini boqish imkoniyatiga ega!
Озодлик радиоси сахифаларида жойдаштирган маълумотлари нма сабабдан киганини чушиниш жудаям кийин болвати чунки нмага Ватанимизда ишлаш учун шуууунча иш орнини яратаёьган одамларни ковлаб нма натижага эришмокчи ? Биринчидан улар таркатган хаварлар йолгон иккинчидан асословчи хужжатлар умуман йок учинчидан буларни ким йонлаган бундай фириб ишларга ? Уларга шу килган ишларига жазо колланиладими ?
Gaz svet qani hech kimga berilmagan boʻlsa bahor keldiku haliyam gaz svet yoʻq zapravkalar berk janob energetiklar