• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 14 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    “Дарё” нашри 14 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Россия денгиз флоти тактик ядро қуроллари билан денгизга чиқишни бошлади

    Россия Шимолий флотининг кемалари 30 йил ичида биринчи марта бортида тактик ядро қуроллари билан денгизга чиқишни бошлади, деб хабар бермоқда Норвегия разведка хизмати (NIS) ўзининг йиллик ҳисоботида.

    Ҳужжатда айтилишича, совет даврида Шимолий флотнинг ҳарбий кемалари мунтазам равишда тактик ядро қуроллари билан денгизга чиққан, бироқ Совуқ уруш давридан бери бундай ҳолатлар кузатилмаган. Разведка маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан кейин “Россия учун ядро қуролининг аҳамияти сезиларли даражада ошди”.

    “Ядро салоҳиятининг марказий қисми Шимолий флотнинг сувости кемаларида ва ерусти кемаларида жойлашган. Ядро қуроллари НАТО давлатлари иштирок этиши мумкин бўлган операцияларда айниқса жиддий хавф туғдиради”, — дейилади Норвегия разведкаси ҳисоботида.

    Шимолий флот — бу Североморскда жойлашган Россия денгиз флотининг тезкор-стратегик тузилмаси. Флот таркибига 80 дан ортиқ сувости кемалари ва ерусти кемалари, шу жумладан, гипертовушли қурол ташувчилар киради.

    Украина учун уруш траекториясини ўзгартириши мумкин бўлган дақиқалар яқинлашмоқда. АҚШ ҳукуматидан 10 млрд долларлик сўнгги ёрдам ва Россияга қаратилиши мумкин бўлган янги санкциялар

    АҚШ президенти Жо Байденнинг маъмурияти Украина ҳукуматини уруш траекториясини ўзгартириш учун ҳал қилувчи дақиқа келгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда  The Washington Post манбаларига таяниб хабар бермоқда.

    Оқ уй расмийларининг фикрича, Россия, кутилаётганидек, баҳорда ҳужум бошлайди, Украина эса бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш учун қарши ҳужумга ўтиши мумкин.

    Америкалик ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, Украина қўшинлари учун бир вақтнинг ўзида Донецкдаги Бахмутни (у ерда кўп ойлардан бери шиддатли жанг кетмоқда) ҳимоя қилиш ва АҚШ муҳимроқ деб ҳисоблаган ҳудудларни қайтариш учун баҳорги қарши ҳужумни бошлаш қийин бўлади.

    WP суҳбатдошларининг таъкидлашича, агар Украина Россия қўшин юборган йўналишда жанг қилса, бу Россия ҳукуматига қўл келади.

    АҚШ Киевга босимни кучайтирган, чунки Оқ уй учун Конгрессни Украинага аввалгидек ёрдам беришга мажбурлаш қийинроқ бўлади, бунга сабаб — айрим республикачилар ёрдамни қисқартиришни ёқламоқда. 

    Жо Байден маъмурияти ҳозирда Конгресс билан Украинага 10 миллиард доллар ёрдам кўрсатиш устида ишламоқда. Янги ёрдам пакети Россия босқинига бир йил тўлиши муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар қаторида эълон қилиниши кутилмоқда.

    АҚШ расмийлари Украинани имкон қадар узоқ вақт давомида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириш билан бир вақтда, улар ёзгача Киев Америка ёрдамининг амалдаги пакетини тугатади, шундан сўнг можарони сиёсий йўллар билан ҳал қилиш қийин бўлади, деб огоҳлантирмоқда.

    Ўзбекистонда “самосуд” жараёнларини кимлар ташкиллаштирмоқда

    Тошкент вилояти Қибрай туманида икки йигит тенгдошларини дўппослаб, безорилик жиноятини содир этгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси  суриштирув ишлари натижасини эълон қилди.

    Унга кўра, номаълум шахслар 22 январь куни Қибрай тумани ҳудудида Telegram-бот орқали топшириқ олиб, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланганларни уриб, тан жароҳати етказган ва ушбу ҳолатни видео тасвирга олган. 

    Мазкур ҳолат юзасидан ИИBB ва бошқа ҳамкорликдаги органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1997—2003- йилда туғилган ўндан ортиқ шахслар гумонланувчи сифатида ушланган. Уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

    Маълум қилинишича, гумонланувчилар маълум моддий манфаат эвазига шу каби бир нечта воқеада иштирок этиб, тан жароҳати етказиш ҳолати акс эттирилган видео ёзувларни ижтимоий тармоқ орқали буюртмачига етказиб берган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

    14.02.2023, 22:21   Изоҳ (0)   8426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг Ту-160 ракета ташувчиси сирларини биладиган муҳандис АҚШга қочиб кетди

    14.02.2023, 21:35

    Шимолий Кореяда Ким Чен Ин қизига адаш бўлган қиз ва аёллардан исмини ўзгартириш талаб қилинмоқда — ОАВ

    14.02.2023, 21:12

    “Толибон” ҳукуматида аёлларнинг таълим олиши борасида тортишув юзага келди

    14.02.2023, 20:58

    “Вагнер“ нима сабабдан Россиядаги маҳбусларни урушга ёллашни тўхтатди?

    14.02.2023, 19:36

    Афғонистонда бурни ва кўзи бўлмаган чақалоқ туғилди

    14.02.2023, 19:12

    Норвегия разведкаси Россия қандай ҳолатда тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди 

    14.02.2023, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.