Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 10 кило гиёҳванд модда сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, у ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, ИИБ, божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида гиёҳванд моддалари савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир чоғида Ургут тумани яшовчи фуқаро — 1992 йилда туғилган Қ.А. Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган К.К.га 2 кило опий гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда қўлга олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб Қ.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 8 кило опий гиёҳванд моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.
Айни пайтда ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.