ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди, деб хабар беради ЎзА.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда ҳайдовчи ва унда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро 10 864 дона “Регапен” ҳамда 1 995 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётгани маълум бўлган.
Ушбу дори воситаларини Сергели туманида икки нафар шахс қабул қилиб олган вақтида ДХХ, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари томонидан ушланган.
Аниқланишича, кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)