Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига мурожаат қилди.
Таъкидланишича, ота-оналар фарзандларига ўзи ҳамроҳлик қилиши ва мактабга олиб бориб мактабдан олиб кетиши керак. Улар билан доимо алоқада бўлиб туриш лозим.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 31 январь куни зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-просессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Изоҳ (0)