Қат-қат хамир ва сосискадан тайёрланадиган егуликни тонгда, тушликда ва кечки овқатда ҳам истеъмол қилиш мумкин. Пишлоқ егуликнинг янада мазали бўлишини таъминлайди
Керакли масаллиқлар:
- қат-қат хамир — 250 г
- сосиска — 5 дона
- пишлоқ — таъбга кўра
Тайёрланиши:
- Хамирни бироз ёйиб, 5 та тўртбурчак бўлакларга бўлинг.
- Сосискани олиб, уни хамирга ўранг. Хамир учларини ичкарига қайириб олинг.
- Хамирнинг устида кўндаланг кесмалар ҳосил қилинг. Ҳалқа қилиш учун қирраларни маҳкам букинг ва “гулбарглар” шаклига келтиринг.
- Қолган хамир ва сосискаларни ҳам худди шундай тайёрланг.
- Егуликларни пергамент билан қопланган листга қўйинг ва устига озгина майдаланган пишлоқ сепинг.
- Уни 15-20 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда олдиндан қиздирилган печда пишириб олинг.
Ёқимли иштаҳа!