Карам ва сосиска қўшиб тайёрланадиган шаурма ҳотдогларга ўхшаб кетади. Унга ўзингизга ёққан бошқа маҳсулотларни ҳам қўшишингиз мумкин.

Керакли масаллиқлар:
- оқ карамнинг олтидан бир қисми
- туз — таъбга кўра
- сосиска — 2-4 дона
- тортилла ёки юпқа лаваш хамири — 2 дона
- кетчуп — таъбга кўра
Тайёрланиши:
- Карамни майда қилиб тўғранг. Унга туз қўшиб 5-10 дақиқага қолдиринг.
- Сосискаларни бир неча дақиқа қайнатиб олинг.
- Битта юпқа лаваш хамирини олинг. Ичига 1-2 та сосиска ва тўғралган карамни солинг. Таъбингизга қараб кетчуп қўшинг ва қаттиқ қилиб ўранг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)