• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    14 йиллик шифокор Шуҳрат Дарё икки қоп ёнғоқнинг пулига санъаткорга айлангани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    “Дарё” интернет-нашрининг YouTube’даги каналида хушовоз хонанда Шуҳрат Дарё билан суҳбат уюштирилди. Хонанда Дарё тахаллусининг танланиши, нега шифокорлик касбидан кетиб, санъатни танлашга қарор қилгани ҳақидаги саволларга қуйидагича жавоб берди.

    — Ижодни Шуҳрат Йўлдошев номи билан бошлаганман. Аммо ўша йиллари бу фамилиядаги санъаткорлар сони ортиб кетди. Дўстларим орасида шоир ва ёзувчилар жуда кўп. Бир куни улардан “Бирор тахаллус танласаммикан? Нима маслаҳат берасизлар?”, деб сўрадим.

    Фото: “Дарё”

    “Қўшиқларингизни эшитганда одам дарё бўлиб оқади”, деб эътироф этишди, аммо шуни тахаллус қилинг, дейишмади. Мана шу суҳбатдан кейин мақсадим қўшиқлар дарёсини яратиш, демак, Шуҳрат Дарё бўлиб ижодимни давом эттираман, деб ният қилдим. Аммо 5 йилга қадар бу тахаллусни оммага эълон қилишга ҳайиқиб юрдим. 

    Иқбол Мирзо шеъри асосида “Кўйлаклари билан чўмилган қизлар” қўшиғини ижро этганимдан кейин режиссёрлар “Ака, энди қўшиқни тахаллусингиз билан эълон қиламан. Халқ жуда яхши қабул қилади”, дейишди. Илк марта шу қўшиқни Шуҳрат Дарё тахаллуси билан эфирга бердик. Бу қўшиқ ҳақиқатан ҳам ижодимда янги бурилиш ясади ва ташриф қоғозимга айланди, — дейди хонанда Шуҳрат Дарё.

    Хонанда 2008 йилга қадар тиббиёт соҳасида фаолият юритгани ва санъатни танлашига нима ундагани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Ҳақиқатан ҳам 1994—2008 йиллари профессионал шифокор сифатида фаолият юритганман. Бу жуда катта муддат. Тиббиёт олийгоҳида ўқиб юрган кезларимда ҳам санъатга қизиқишим кушли эди. Институт тадбирларида қўшиқ куйласам, мени яқиндан билмаганлар “Яхши хонанда экан”, дейишарди. Болалигимдан санъатга қизиққанман. Мактабни битирган йилим дадамга Ўзбекистон давлат консерваториясига ҳужжат топшириш ниятим борлигини айтганман. Шунда дадам раҳматли “Яхши-куя, аммо эркак киши жиддий соҳанинг этагидан тутиши керак. Бир пайтлар оқ халат кийишни орзу қилардингиз, доктор бўлақолинг”, деган. Дадамнинг гапини қайтармаслик учун тиббиёт олийгоҳига ҳужжат топширганман. Баҳоларим аъло бўлгани учун кириш имтиҳонларида ҳам қийналмаганман.  
    Бир соҳага меҳр қўйгандан кейин уни осонликча ташлаб кетиб бўлмас экан. Ўқишларим аъло бўлгани учун ҳар бир кафедра мудири ишга таклиф қиларди. Аммо ошқозон-ичак касалликларини ўрганишга ва даволашга иштиёқим баланд бўлгани учун шу мутахассисликни танладим. 

    Фото: “Дарё”

    У пайтларда санъат севимли ҳоббиларимдан бири эди. Бўш вақт топдим дегунча гитарамни қўлга олиб, устоз санъаткорларнинг қўшиқларини ижро этардим. Ботир ва Фаррух Зокировлар, Охунжон Мадалиев ва Муҳриддин Холиқовларнинг қўшиқларини ёд олардим.

    Бир куни “Анор” қўшиқлар телетанлови ҳақида эшитиб қолдим. Ўша танловда қатнашгим келди. Ўша пайтларда Муҳаммад Юсуфнинг “Уйқудаги қиз” китобини қўлимдан қўймай ўқирдим. Ичидан битта шеърни танлаб, уни ижро этдим. Аммо телетанловда ютиш учун профессионал мусиқа безакчиси билан ишлаш керак эди. Шу орада қишлоққа борадиган бўлиб қолдим. Кираверишда катта 10 та қопга ёнғоқ жойлаб қўйишган экан. “Дада, ҳаммаси ўзимизнинг ҳосилми?” деб сўрадим. Дадам ҳа, деганидан кейин унинг икки қопини сўрадим. Уйдагилар “Шунча ёнғоқни нима қиласан?”, деб ҳайрон бўлишди. Мен ёнғоқларни Тошкентга олиб келиб, бозорда сотганман. Шу кунгача бундай иш қилмаган инсоннинг савдо қилиши ҳам ажойиб бўлган. Уялганимдан юзимни яшириб, арзонга бўлса-да, ёнғоқни сотиб кетгандим. Ана ўша икки қоп ёнғоқнинг шарофати билан қўшиққа мусиқий безак берганман. 

    Фото: “Дарё”

    Қўшиқ танлов ҳайъатига ёқиб, ғолиб бўлганман. Аммо яна бир муаммо бор эди. Улар сёмкага чиройли кийиниб келишимни сўрашган. Аксига олиб бирорта тузукроқ кийимим бўлмагани учун курсдошимдан сўраганман. Аммо унинг барча костюм-шимлари катта келган. Кейин театрдан ижарага кийим олиб, сёмкага борганман. Ана шу воқеадан кейин санъаткор бўлиш умидим яна-да кучайди. Аввалига икки соҳани бирдек олиб боришга ҳаракат қилдим. Аммо бу жуда қийин эди. Шу боис тиббиётни тарк этиб, бор эътиборимни ижодга қаратдим. Бу қароримдан ҳеч қачон афсусланмайман, — дейди Шуҳрат Дарё.

    Агар хонанда ижоди ҳақидаги қизиқарли суҳбат ва жонли ижродаги қўшиқларни тинглашни истасангиз, “Дарё” интернет-нашрининг YouTube’даги каналида видеони томоша қилинг.

     

    31.01.2023, 21:12   Изоҳ (0)   16617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    18 млндан 30 млн долларгача: қизил гиламда машҳурларни безаган энг қиммат заргарлик буюмлари (фото)

    31.01.2023, 15:47

    Феруза Норматова Instagram саҳифасидаги реклама ортидан “новостройка”дан иккита уй олгани ҳақида гапирди (видео)

    31.01.2023, 12:15

    Instagram: Муножат Йўлчиеваникида уй тўйи, Liil Хуррамов 21 ёшга тўлди, Зоҳид Рисқиевнинг аҳволи яхшиланди

    30.01.2023, 23:05

    “Аватар: Сув йўли” фильми қаҳрамонларини ижро этган актёр ва актрисалар ҳаётда қандай кўринишга эга? (фото)

    30.01.2023, 14:36

    Таниқли ота-оналари сабаб омадли карьера қурган машҳурлар 

    30.01.2023, 11:50

    Instagram: Нилуфар Усмонова ва Жалолиддин Аҳмадалиев мукофотланди, Одина Тўхтасинова бизнес бошлади

    29.01.2023, 22:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Сунъий интеллект 2 та супербактерияга қарши антибиотик яратди

    15 август, 12:02

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ОЧЛ 2 мусобақасига қуръа ташланди. “Андижон”га Қатар, Баҳрайн ва Туркманистон клублари рақиблик қилади

    Спорт | 15 август, 13:06

    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки

    Реклама | 15 август, 12:00

    Жанубий Корея президенти КХДР билан “ҳарбий ишонч” ўрнатмоқчи

    Дунё | 15 август, 12:53

    “Путин билан учрашув муваффақиятсиз бўлиш эҳтимоли 25 фоиз” — Трамп

    Дунё | 15 август, 12:53

    Қорақалпоғистон Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 12:41

    Европа иттифоқи Исроилни янги аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатишга чақирди

    Дунё | 15 август, 12:35

    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

    Реклама | 15 август, 10:30

    Дам олиш куни Ўзбекистонга нисбатан салқин ҳаво кириб келади

    Ўзбекистон | 15 август, 12:17

    “Ювентус” ҳужумчисига “Барселона” ва “Ньюкасл” даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 15 август, 12:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.