• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Аёллардан кўп куйганман”. Юлдуз Усмонова қизлардан шогирд олмаслиги, Озодбек Назарбековга айтадиган гапи ва янги концерти ҳақида (видео)

    Юлдуз Усмонова “Дарё” мухбири билан суҳбатда ишончини суиистеъмол қилган шогирдлари, Озодбек Назарбековга айтадиганлари ҳамда нима сабабдан раққосалар учун кастинг эълон қилгани ҳақида сўзлаб берди. 

    — Яна Зарина Аҳмедова ва унинг жамоаси билан рақсларни саҳналаштиряпмиз. Афсуски, рақс санъатида янги юзлар йўқ. Хореография олий мактабида қизлар қолмаганми? Ўз вақтида Паризода, Муҳаббат, Муаззам Ғофурова каби раққосаларни халққа таништирганман. Яна шундай қилиш ниятим бор. Бу гал раққосаларни халқ ичидан излашга қарор қилдик.

    Бир пайтлар “Ўзбекнаво” ишлаб юрганида, раққосаларни келмайдиган қилиб қўйган. Биттаси қизини у томонга тортса, биттаси ўғлини бу томонга тортса, ота-оналар ҳам болаларини ишонмай қўяди. Шунинг учун кастинг эълон қилиб, халқ ичидан истеъдодларни аниқлашга қарор қилдик. Энди ҳар хил раққоса бор, видеолар халқ ичига чиқиб кулгу бўлиб кетмаслиги учун видеоларни аввал ўзимиз кўрамиз. Кўз қўрқоқ, қўл ботир деб бежиз айтишмайди. Балки концертгача янги раққосаларни топарман, балки топмасман. Кимдир бир куни шуни бошлаши керак. Ҳозирча бир-иккитасини кўз олдимга олиб турибман, — дейди хонанда Юлдуз Усмонова.

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова баъзи ёшларни иш ўрганадиган вақтда раҳбар қилиб қўйишлари ва кўплаб муаммолар шундан келиб чиқаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    — Ўтган йилги концертимда “Кулчатой” қўшиғига рақс тушган қизни дадаси қайсидир ансамблга раҳбар қилиб қўйибди. Кимга дарс беради, ўзидан яхши ўйнайдиганларга сабоқ берадими? У ҳали ўз устида ишлаши, ўрганиши керак. Ҳали нонни нанна деб юрган қизни раҳбар қилиб қўйяпти. Бутун хатоликлар шундан келиб чиқяпти, — дейди хонанда.

    Юлдуз Усмонова баъзи давлат ташкилотларидан нима учун ранжиганини қуйидагича изоҳлади.

    — Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ёки Миллий гвардия бўлсин, ҳаммасининг ўз ансамбли бор. Мана бу саҳнада бирорта раққосага қаттиқроқ гапирсанг, ўз устида ишлашнинг ўрнига бошқанинг қанотига чопади. Менимча, ҳар бир ташкилот ўз ишини қилгани маъқул. Санъаткор масхарабоз эмас, уни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак. 
    Раққосаларнинг ота-онаси катта умидлар билан ўқитади. Хореография олий мактабида тўрт йил сабоқ олади. Уларни катта саҳнага олиб чиқиб, халққа кўрсатиш керак. Тўй чиқяпти деб уни оёғости қилиш керак эмас. Тўртта одам келса, раққосани ўйнатиб, у ердан бу ерга олиб ишлатиш ярамайди.

    Фото: “Дарё”

    Шу ўринда Маданият вазири Озодбек Назарбековга мурожаатим бор. Яхши инсон бўлсангиз, яхши раҳбар ҳам бўлишингиз керак. Яхши инсон бўламан деб гапирмасангиз, кейин кеч бўлади. Давлатдан пул ажратиляпти, ҳомийлардан пул бериляпти. У ерда алоҳида ансамбл, бу ерда алоҳида ансамбл ташкил этиляпти, аммо пичоққа илинадиган ҳеч ким йўқ. Мен давлатнинг байрамида ҳам ўйинчиларга қарайман. Мен уларга ичимдагиларни айтганман, аммо гапларим ёқмаяпти. Саҳналарда “қариб қолган” раққосалар ўйнаяпти. Санъат жуда бешафқат, раққосалар 32 ёшида нафақага чиқади. Бу дегани 15-25 ёшгача раққоса босиб ишлаши керак. Агар шу гапларимни тарсаки деб қабул қилишадиган бўлишса, иккинчи томонига ҳам уришга тайёрман. Мен уларнинг ўнгланишини истайман. Барча давлат ташкилотлари Маданият вазирлиги ва санъаткорларни ҳурмат қилишларини сўрайман. Санъаткор кўчадаги масхарабоз эмас, Юлдуз ва бошқа санъаткорлар ўз-ўзидан катта саҳнага чиқиб қолгани йўқ. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда бошқа давлат ташкилотларига бошқача кўз билан қарайдиган бўлдим. Сизлар санъаткорни қандай ҳурмат қилаяпсизларки, кейин биздан нимани кутяпсизлар. Улар ўз ишини, биз эса ўз ишимизни қилайлик. Қаерда кўргансиз прокуратура ансамбл тузиб ўйинга тушиб юрганини?! Тўрт сўм қистириб юбор, биз бориб қўшиғимизни айтиб келамиз. Қўйинглар энди, машшоқчиликни машшоқчилар қилсин, — дейди хонанда Юлдуз Усмонова.

    Хонанда шогирдлардан “тўйгани” ва аёллардан кўп куйгани ҳақида ҳам гапирди.

    — Аёллардан кўп куйганман. Нечта аёл шогирд бўлай деб эшигимнинг тагида шоколад кўтариб турган бўлса, ҳофиз бўлганида нималар қилганини кўрдинглар. Қизларнинг ёмон феъли бор, улар ўзим бўлдим деб ўйлашади. Кеча эшигимнинг тагида дуо сўраб турганлар бугун менсимайди. Ҳасад қилиш учун ҳам битта дарахт экиш керак. Нафақат санъатда, ҳаётда ҳам атрофимда аёллар йўқ. Улар билан гапим қайнамайди, — дейди Юлдуз Усмонова.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилинг:

     

    28.01.2023, 22:51   Изоҳ (2)   18068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 5548215143@telegram.org / 29.01.2023, 16:04

      Öz muhlislarini behurmat qilgan sanatkordan nima kutish mumkin hayf sendek sanatkorga

      Жавоб бериш
    2. shuhratgaforov165@gmail.com / 29.01.2023, 10:41

      Хакикатни айтибди Юлдуз,бизда шу хеч качон хакикат булмаган, хам булмаса керак хам, чунки хаммаёкни пораю-порахурлар босиб кетди.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сал нотўғри гапирсанг, оёғости қилишга уринишади” — Юлдуз Усмонова гап-сўзлардан чарчагани, хит қўшиқлар яратишнинг сирлари ҳақида (видео)

    28.01.2023, 15:33

    Эмре Кивилжимнинг янги лойиҳаси эфирга узатилди, “Беқарор” сериали юлдузи Акин Акинозю уйланмоқда. Турк киноси янгиликлари

    28.01.2023, 14:27

    200 мингдан 5 млн долларгача: Нотаниш одамларни хурсанд қилиш учун катта миқдорда пул сарфлаган машҳурлар (фото)

    28.01.2023, 12:58

    Instagram: Муниса Ризаева Америкага кетяпти, Интизор Тожибоева билан юз берган кўнгилсизлик, клипдаги роли учун 10 минг доллар олган актёр

    27.01.2023, 23:00

    Бир фильмда роль ўйнаб, йиллар ўтиб қайта учрашган Голливуд юлдузлари (фото)

    27.01.2023, 20:29

    Мухлисга хорижий саёҳат йўлланмаси,“комадан чиққан” дўстнинг ташрифи: Нилуфар Усмонова янги альбоми тақдимотини ўтказди (видео)

    27.01.2023, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ташқи ишлар вазирига суиқасднинг олди олинди

    Дунё | 20 июн, 08:27

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.