• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ҳаёт синови мени бутунлай бошқа инсонга айлантирган”. Ситора Фармонова 12 ёшдан ишлашга мажбур бўлгани, ҳаётидаги қийинчиликлари ҳақида (видео)

    Истеъдодли актриса, нафақат ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган, балки чет эл кинофильмларида суратга тушиб, муваффақиятга эришган Ситора Фармонова “Севимли” телеканалининг “Ўзим” номли кўрсатувига берган интервьюсида болалиги, ёшлигида тирикчилик сабаб ишлашга мажбур бўлгани ва ҳаётидаги қийинчиликлари ҳақида гапириб берди.

    “Бошимга синов келгандан кейин тубдан ўзгардим” 

    Ўғил боладан баттар эдим, мен борган жойда одамлар дод дерди. Қариндошлар шу қизингни олиб келма, деб ота-онамнинг юзига айтишарди. Дарахтларни, томларни устига чиқиб юрадиган, ўғил болаларни дўппослайдиган қиз бўлганман. Бухородаги мактабда таҳсил олганман, ҳалигача синфдошларим кўрса, эслашади. Ҳар куни мактаб директори кабинетига кирар эдим, билимим аъло, хулқим яхши эмасди. Жуда тўполончи, урушқоқ бўлганман. Жанжал сабаб уйимизга ота-оналар келганда, отам: “Болам, қиз боласан, эрта-индин чиройли, нозик бўласан. Катта бўлгандан кейин турмушга чиқишинг керак, сен қиз болага хос ишларни қилмаяпсан. Нима бу аҳвол?”, — дерди. Мен эса хўп деб қўяр эдим.

    Фото: Instagram: @sitorafarmonovaofficial

    Мактабдан қайтаётганимда ариқ кўраманми, фаввора кўраманми, папкамни четга отиб, сувга сакрардим. Чўмилиб, кийимларимни йиртиб, биров гапирса уриб, тўполон қилиб, дайдига ўхшайдиган фарзанд бўлганман. Бошимга синов келгандан кейин тубдан ўзгардим. Умуман бошқача Ситорага айланиб қолганман. 

    “Ёшлигимда чиройли, ҳашаматли оқшом либосларини тикаман деб орзу қилганман”

    Иккала бувим ҳам тикувчи бўлган. Дадамнинг оналари Бухородаги таниқли санъат вакилларига, либослар тиккан. Бу бувимникига борсам, мато бўлакларини олиб бир нарсалар тикардим. Бувиларим ёшлигимдан тикишга ўргатган. Бувимнинг эски даврда олинган тахтали, оёқли тикув машинаси бўларди, ўша машинани менга совға қилгандилар. Ёшлигимда чиройли, ҳашаматли оқшом либосларини тикаман деб орзу қилганман, лекин хаёлимда санъаткор бўламан деган фикр умуман бўлмаган. 

    Бухорода жуда ҳам ўзига тўқ оилада катта бўлганман. Тошкентга кўчиб келганимиздан кейин бирданига бошимизга синов келганида ҳайрон бўлиб қолганмиз. Дадам ҳар доим бизнес қилган, онам эса мактабни битирганларидан кейин дадамга турмушга чиққан. Онам умуман кўчага чиқмаган қиз бўлган, икки бекат нарига борсалар адашиб қолган, бувим жуда ҳам қаттиққўл бўлган. Онам, холаларимнинг тарбиясига жуда қаттиқ бўлишган, тоғаларим мактабгача қўриқлаб борган. Онам турмушга чиққанидан кейин рашк сабабли дадам уларни уйдан чиқармаган, чунки дадам жуда ҳам рашкчи, онам эса чиройли.

    Фото: Instagram: @sitorafarmonovaofficial

    “Мактабда ўқиб туриб, дарсдан сўнг ишлашни бошладим”

    Қаердан пул топишни, қандай қилиб яшашни билмаганмиз. Онам мактабни битиргандан кейин умуман кўчага чиқмаган, фарзандларни қандай қилиб боқамиз деб тушкунликка тушган. Мен кичкинаман, синглим 11 ёш, укам 6,5 ёш эди. О′шанда 9-синфда эдим. Мактабда ҳам қийинчилик бўлгач, 9 ёшимдан рўзғор тебратишга мажбур бўлганман. Ҳаёт давом этяпти, яшаш керак. Мактабда ўқиб туриб, дарсдан сўнг ишлашни бошладим. 

    Уйимиз олдида кафе бор эди, онамга мен ишлайман деб айтдим. Бошида қарши бўлдилар, кейин оилада катта фарзандлигимни, ёрдам беришим кераклигини айтдим. Кафедаги ошпазга ёрдамчи бўлиб ишга кирдим. Менга энг ёрдам берган нарса, онам уйда хизматкорлар бўлса-да, менга овқат қилишни ўргатарди. Менга ҳам, синглимга ҳам эрта-индин турмуш қурасизлар, қўлингиздан иш келиши керак деб айтарди.

    “Кафеда ёрдам берганим учун ойлик олар эдим, бериладиган пул рўзғорга кетарди” 

    Эсимда: синглим билан 9-10 яшар қиз эдик. Нима қилсалар, бизга ўргатардилар. Овқат пиширишни ўргатганлари менга жуда катта ёрдам берган. Кафега ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишга кирганимдан кейин, уларга ёрдам беришга ҳаракат қилардим. Рўзғордаги энг яхши кўрган ишим — ошхона. Салат, овқат тайёрлашни жуда яхши кўраман. Кафеда ёрдам берганим учун ойлик олардим, бериладиган пул рўзғорга кетарди.

    Фото: Instagram: @sitorafarmonovaofficial

    Уйга келиб торт, паҳлава пишириб, уни бўлакларга бўлиб кафега олиб чиқиб сотар эдим. Эсимда: бир суткада бир соат, бир ярим соат ухлар эдим, тонгда кўзимни очиб яна ишга чиқиб кетардим. 15 ёшимда онам билан булочка цехига ишга кирдим. Қишнинг совуқ кунларида икки бекат юриб, она-бола қават-қават кийиниб биргаликда цехга борардик. Ҳамма маҳсулотларни тайёрлаб, катта-катта листларда булочкаларни пиширардик.

    Кейин уни ҳаммасини ҳисоблаб, Damasъга ортиб берар эдик. Ярим тунда уйга келиб, кийимимизни алмаштириб, соат етти ярим, саккизга яқин булочкаларни сотгани “Чорсу” бозорига борардик. 

    “Инсон ҳар доим ўзини маҳкам тутиб, тўғри йўлдан адашмаслиги керак”

    “Йўлдан айнитмоқчи бўлган таклифлар кўп бўлган. Инсон ҳар доим ўзини маҳкам тутиб тўғри йўлдан адашмаслиги керак. Ўшанда ‘Престиж’ деган газеталар бўлар эди. Газетадан қирқиб олинган қўл телефоннинг суратини қулоғимга қўйиб, ойна олдида ўзимга қараб: Ҳали менинг ҳам телефоним бўлади, чиройли кийимлар сотиб оламан, дердим”, — дейди актриса. 

    Фото: Instagram: @sitorafarmonovaofficial
    29.01.2023, 19:20   Изоҳ (0)   15804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Иван Василевич касбини ўзгартиради” фильмидаги Марфа Василевна ролини ижро этган актрисанинг тақдири қандай кечди? 

    29.01.2023, 15:16

    29 йилдан сўнг: “Форрест Гамп” фильми актёрлари йиллар ўтиб қанчалик ўзгарган? 

    29.01.2023, 11:34

    Instagram: Раққосаликни якунлаган Паризода, фарзандли бўлган “Браво”чи, Абдуҳошим Исмоиловнинг ноодатий рақси, тансоқчи ёллаган “Лалитто” 

    28.01.2023, 23:12

    “Аёллардан кўп куйганман”. Юлдуз Усмонова қизлардан шогирд олмаслиги, Озодбек Назарбековга айтадиган гапи ва янги концерти ҳақида (видео)

    28.01.2023, 22:51

    “Сал нотўғри гапирсанг, оёғости қилишга уринишади” — Юлдуз Усмонова гап-сўзлардан чарчагани, хит қўшиқлар яратишнинг сирлари ҳақида (видео)

    28.01.2023, 15:33

    Эмре Кивилжимнинг янги лойиҳаси эфирга узатилди, “Беқарор” сериали юлдузи Акин Акинозю уйланмоқда. Турк киноси янгиликлари

    28.01.2023, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.