Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Исроил қамоқхоналар бошқармаси босим ва изоляция қилиш усулларидан фойдаланган ҳолда Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар учун бўлимларга рейдлар уюштирди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Фото: Пиcтуре аллианcе

Фаластин озодлик ташкилоти (ФОТ) маълумотларига кўра, рейдлар Офер, Мажду ва Негев қамоқхоналарида ўтказилган. Ўнлаб маҳбуслар руҳий босим ўтказиш мақсадида бошқа қамоқхона ёки камераларга, баъзилари бир камерали хонага ўтказилган.

ФОТ Исроил кучлари фаластинликларга қарши провокацион ҳаракатларини кучайтиргани, хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари фонида маҳбуслар оғир руҳий стрессни бошдан кечирганини таъкидлади.  Фаластин миллий ҳаракатининг Фавқулодда вазиятлар бўйича олий қўмитаси маҳбусларга нисбатан Дамон, Офер, Мажду ва Негев қамоқхоналаридаги қонунбузарликлар жавобсиз қолмаслигига ишонтирди.

Таъкидланишича, Исроил қамоқхоналарида 4 700 га яқин фаластинлик сақланмоқда, улардан 29 нафари аёл ва 150 нафари бола.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди