• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўй оч бўлса, унга совуқ ўтади, айни пайтда тоғда бўрилар кўпайган: 53 йиллик иш тажрибасига эга қашқадарёлик чўпон билан суҳбат

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 15 минг бошдан ортиқ қўйи бор чўпонлар бор. Улар Ўзбекистонда кечган аномал совуқ пайтида тоғда қандай жон сақлади, қўйларни совуқ ҳавода асраб қолиш машаққатлари нималардан иборат?

    53 йилдан бери чўпонлик қилиб келаётган деҳқонободлик Нарзулла чўпон Хуррамов «Дарё» мухбири билан суҳбатида касб машаққати ва аномал совуқда қўйларини қандай асраб қолгани ҳақида гапириб берди.

    Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги «Қўнғирот қоракўлчилик» масъулияти чекланган жамияти тасарруфида жами 53 та отар мавжуд.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Кўп йиллик тажрибага эга чўпонлардан бири Нарзулла Хуррамовнинг маълум қилишича, қўйлар совуқ уриши оқибатида ҳам ўлиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Мен бу касб билан шуғулланишни бошлаганимда 15 ёшда эдим. Ярим асрдан ошди шу касбни давом эттириб келяпман. Икки нафар ўғлим ҳам ушбу хўжаликда чўпонлик қилади. Биз ҳар доим қишдан олдин қўйлар учун емиш ғамлаб қўямиз. Қўйларнинг қорни доимо тўқ бўлиши керак. Оч бўлдими, демак уни совуқ уради. Кучли совуқ уриши натижасида қўй ўлади. Лекин Деҳқонободда, шахсан менинг фаолиятимда бу ҳолат кузатилмаган, — дейди чўпон Нарзулла Хуррамов.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Чўпонларнинг айтишича, йил қурғоқчил ва қиш совуқ келса, чорва моллари учун озуқа нархи кескин ошади.
    Ҳозирда бизда қўйлар учун тўйимли ҳисобланган майдаланган янтоқ ва пахта кўраги ҳамда шелуха каби дағал хашаклар мавжуд. Аммо туманимиз ерлари лалми ерлар бўлгани учун йил қурғоқчил ва қиш фасли совуқ келса озуқа нархлари ошади. Шундай пайтларда бошқа вилоятлардан ҳаттоки қўшни республикалардан озуқа келтирилади. Ёғингарчилик кўп бўлган йилда эса яйловларда беҳисоб озуқа топилади, — дейди суҳбатдош чўпон.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Чўпонлардан бирининг айтишича, ҳарорат 0 даражадан баланд бўлганда ва ерда қор йўқ пайтларида отарлар кечаси ҳам боқилади.
    Ёшим 32 да. Шу касб билан шуғулланаётганимга тўққиз йил бўлди. Ҳозир мен боқаётдан отарда 283 та совлиқ қўй бор. Айни пайтда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгани боис боқилаётган қўйлар даладаги маҳаллий тилда шағалак деб номланувчи ўсимлик ҳамда шувоқ ўсимлигидан озуқа олиб юрибди. Қўйларни ҳаво ҳароратига қараб далага олиб чиқамиз. Ҳарорат 0 даражадан юқори бўлса ва ерда қор бўлмаса, қўйлар тунги пайтда ҳам далага чиқарилиб боқилади. Акс ҳолда эса кун-у тун қўлдан озуқа беришга мажбур бўламиз. Озиқланганидан сўнг, фақатгина уларга сув ичириш ва оёқларининг чигалини ёзиш учун ташқарига олиб чиқамиз, — дейди ёш чўпонлардан бири Илҳом Мусайламов.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    «Қўнғирот қоракўлчилик» МЧЖ раҳбарининг маълум қилишича, 53 та отарда жами 15 минг 500 бош қўй мавжуд.
    Ўтган 2022 йил қурғоқчил келганлиги сабабли, қўйларимизни қочириш пайтида Нишон туманидаги ҳамда Сурхондарё вилоятидаги фермерлар билан шартнома қилиб, қўйларни ўша ерда боқдик. Декабрь ойининг ўрталарида уларни туманга олиб келдик. Аномал совуқ келишини эшитиб, барча отарлардан хабар олиб, улардаги муаммоларни ўргандик. Совуқ кунлардан беталофат чиқиш учун барча чора тадбирларни кўрдик. Қиш фаслида чўпонларга иссиқ кийимлар, озиқ-овқат, техникалар учун ёқилғилар берилади, — дейди жамият раҳбари Одил Шотўраев.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Маълум қилинишича, жами отарларда 10 минг 200 бош наслли қўй ва эчкилар мавжуд. Шундан саккиз мингга яқин наслли қўзи ва улоқ олиш ражалаштирилган. Қўзи ва улоқларнинг 15 фоизи ўсиш учун қолдирилади. Ёғингарчилик мўл пайтларида 30 фоизгача ҳам наслли қўй ва эчкиларнинг болалари ўсиши учун қолдирилади.
    Ўзбекистонда кечган аномал совуқ 2008 йилда ҳам кузатилганди. Ўша йили тоғларни 40 кун қор қоплаганди. Ана шундай совуқ қиш 1969 йили ҳам бўлганди. Ўша пайтларда бунақа техникалар йўқ эди. Ҳозир ем-хашак учун барча техникалар етарли. Озуқа бўлмай қолган пайтда, техникалар ёрдамида қўшни вилоятлардан ҳам озуқа олиб келинди, — дейди 53 йилдан бери чўпонлик қилиб келаётган деҳқонободлик Нарзулла чўпон Хуррамов.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Чўпоннинг айтишича, айни кундаги совуқ отарлар орасига бўри оралайдиган пайт ҳисобланади.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Одатда мол оч бўлса, совуқ уради. Молнинг емиши етарли бўлиб, у тўқ бўлса совуқ урмайди. Шунинг учун қишгача бўлган муддатда барча шароитларни тайёрлаб қўйганмиз. Ҳатто қўтонларга ҳам палаткалар тутиб, молларни совуқдан асрашга ҳаракат қиламиз. Аммо совуқ пайтида отарлар орасига бўри ҳам оралайди. Молларни асраш учун ҳар бир отарга 5 тадан қўриқчи ит боқамиз. Лекин бўри молларни олган пайти ҳам бўлади, — дейди чўпон.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Чўпонларнинг «Дарё» мухбирига билдиришича, чўпонларнинг ҳар бирида шахсий автомобиль бор.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов
    Чўпонликдан даромадимиз яхши. Ҳар биримизда шахсий янги автомобиль бор. Яна кимлардадир қўшимча тракторлар ҳам бор, — дейди у.
    23.01.2023, 18:28   Изоҳ (0)   4789
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

    23.01.2023, 18:15

    Ўзбекистонлик тадбиркор Жаҳон иқтисодий форумида илк марта тақдимот қилди

    23.01.2023, 17:29

    «Аи-80 маркали бензин Аи-91 деб қиммат сотилмоқда, заправкада йўқ бензин, сотувчи қўлида бор». Ҳайдовчилар бензин заправкалар адолатли ишлаётганига шубҳа қилмоқда

    23.01.2023, 17:28

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    23.01.2023, 16:38

    Бухоро давлат тиббиёт институти салкам 1,3 млрд сўмга интерактив стол харид қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди

    23.01.2023, 16:20

    Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тикланиши режалаштирилмоқда

    23.01.2023, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.