Ижтимоий тармоқларда Бухоро давлат тиббиёт институти салкам 1,3 миллиард сўмга интерактив стол харид қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Институт маъмурияти буни рад этди.
Маълум қилинишича, давлат харидларини амалга ошириш учун 2022 йилда биржа савдолари орқали харид қилиниши режалаштирилган қурилма биргина столдан иборат эмас, балки тиббий таълим жараёнларида зарур бўлган бутун комплексни ташкил қилади. Мазкур комплексда виртуал шифохона, ташхис қўйиш жараёнларини талабалар виртуал усулда бажарилиши учун мўлжалланган.
Ушбу ҳаволадаги видеода мазкур комплекс ҳақида батафсил маълумот берилган.
Институт томонидан буюртма қилинган мазкур комплекс қурилмаси таъминотчи томонидан ўз вақтида етказиб берилмагани сабабли 2022 йил 16 декабрь куни бекор қилинган. Яъни мазкур давлат хариди жараёни амалга оширилмаган.
«Ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда профессионал ОАВлардан ҳолатни батафсил ўрганиш учун институт маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз», — дейилади институт маъмурияти раддиясида.
Изоҳ (0)