• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аи-80 маркали бензин Аи-91 деб қиммат сотилмоқда, заправкада йўқ бензин, сотувчи қўлида бор». Ҳайдовчилар бензин заправкалар адолатли ишлаётганига шубҳа қилмоқда

    Сўнгги пайтларда Ўзбекистондаги бир нечта вилоятларда Аи-80 маркали бензин деярли сотилмаётгани, Аи-91, Аи-92 ва Аи-95 маркали бензинларга ҳам турнақатор навбатлар юзага келаётгани айтилмоқда. «Дарё»нинг Андижон ва Қашқадарё вилоятидаги мухбирлари ҳудуддаги муаммони ўрганишга ҳаракат қилди.

    Нашрнинг Андижон вилоятидаги мухбири Умиджон Мамарасуловнинг маълумот беришича, вилоятдаги газ заправкалари фаолиятининг тўхтатилиши ортидан автомобилларга бензин қуйиш шохобчаларида турнақатор навбатлар юзага келган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    Шохобчалардан Аи-80 маркали бензинни топиш жуда мушкул. Ҳар куни вилоятда тўрт-бешта АЁҚШда турли вақтларда сотувга чиқарилаётгани боис, аксарият ҳайдовчилар айрим АЁҚШларда сотилаётган Аи-92 ёки Аи-95 маркали бензинни сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Аи-80 маркали бензин вилоятдаги шохобчаларда 5700 сўмдан 6800 сўмгача, Аи-92 маркалиси эса 9500 сўмдан 10 минг сўмгача, Аи-95 маркали бензин 10 минг сўмдан 12 минг сўмгача сотилмоқда, — дейди жараённи ўрганган мухбир.
    Аниқлаштирилишича, Андижон шаҳридаги «Ўзбекнефтгаз»га қарашли иккита заправкада ҳам Аи-80 маркали бензин бўлмагани боис Аи-92 маркали бензин сотилмоқда.

    «Андижоннефтбаза» МЧЖга қарашли автомобилларга бензин қуйиш шохобчаларида эса вақти-вақти билан Аи-80 маркали бензинни учратиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    Эрталаб соат 10:00 ларда заправкага келиб, навбатда турдим. Ўн иккиларда икки соатга электр токини ўчиришди. Ёнганидан кейин яна икки соат навбатда туриб, навбатим келганида бензин етмай қолди. Мен каби олти соатдан ошиқ вақт совуқда туриб, бензин қуймасдан уйга қайтиш аламини жуда кўпчилик тортмоқда. Вақтимизни фақат кутишга сарфлаяпмиз, холос, — дейди Музаффар исмли ҳайдовчи.
    «Ишдан чиқиб, офисимизга яқинроқ жойга заправкага навбатда турдим. Соат 20:00 ларда тугади, дейишди. Кейин бензин чиқади деган заправкага бордим. Ярим тунгача кутиб, зўрға 15 та бензин билан уйга қайтдим. Таксида ишга қатнай десам йўл киралар икки баробарга ошиб кетган. Кунлар бироз илиб қолганини ҳисобга олиб, метан заправкаларни чеклов билан бўлса ҳам очиб беришганида яхши бўларди», — дейди яна бир ҳайдовчи Фарҳод Очилов.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Дарё»нинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Муроджон Амировнинг ёзишича, вилоятнинг аксарият туманларида Аи-80 маркали бензин йўқ. Аксарият ҳайдовчилар бензин йўқлиги боис, йўлда ҳам қолиб кетмоқда.

    Куни кеча бир ҳайдовчи туман марказида бензин излаб юрган экан. Тошкентдан Сурхондарёга кетаётган машина бензин тополмагани боис, Деҳқонобод туманининг Қорашина шаҳарчасига келганда ўчиб қолган. Ҳайдовчи оиласи ва болаларини машинада қолдириб, туман бўйлаб қўлига елим идиш кўтариб, бензин излаяпти. Аммо тополмаяпти. Мендан ҳам сўради. Афсуски, мен ҳам автомобилимга бензин тополмаганимни, ўчиб қолган куним ҳар бир литрини одамлар қўлидан 20 минг сўмдан сотиб олиб, уйга етиб олганимни айтдим, — дейди қашқадарёлик ҳайдовчилардан бири.
    Деҳқонободлик ҳайдовчининг қўшимча қилишича, тумандаги аксарият заправкаларда Аи-80 маркали бензин Аи-91 деб сотилмоқда.
    Тумандаги аксарият заправкаларда Аи-80 маркали бензин Аи-91 деб сотилмоқда. Яъни арзон бензин қиммат бензин деб кўрсатилаяпти ва қиммат нархда сотилмоқда. Энг ёмони уни ҳам 5 литр олишингиз, танишингиз бўлса 20 литргача олишингиз мумкин. Йўқса, машина юриши учун бензин тополмай сарсон бўласиз, — дейди ҳайдовчилардан бири.
    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизматининг «Дарё»га билдиришича, ҳудудлардаги заправкаларга ўз вақтида Аи-80 маркали бензин етказиб берилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов
    2023 йил 19 январь куни 4,1 минг тонна Аи-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилган бўлиб, шу куни 4709 тонна биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. 20 январь куни биржа савдоларига жами 5000 тонна Аи-80 автобензини савдоларга қўйилди. Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган. Жорий ой давомида нефть базаларга жами 57689 тонна автобензин юклаб берилди, — дейди «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Сиёвуш Ҳошимов.
    Қайд этилишича, 2023 йил 19 январь куни нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5306 тонна Аи-80 автобензини тарқатилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасига 328 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятига 1940 тонна, Андижонга 201 тонна, Бухорога 235 тонна, Жиззахга 225 тонна, Қашқадарёга 330 тонна, Навоийга 366 тонна, Наманганга 330 тонна, Самарқандга 278 тонна, Сурхондарёга 240 тонна, Сирдарёга 275 тонна, Фарғонага 241 тонна ва Хоразм вилоятига 317 тонна арзон бензин етказиб берилган.
    2023 йилнинг 18 январь куни эса Қорақалпоғистон Республикасига 370 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятига 2894 тонна,  Андижонга 301 тонна, Бухорога 160 тонна, Жиззахга 200 тонна, Қашқадарёга 274 тонна, Навоийга 306 тонна, Наманганга 434 тонна, Самарқандга 394 тонна, Сурхондарёга 304 тонна, Сирдарёга 192 тонна, Фарғонага 209 тонна ва Хоразм вилоятига 268 тонна Аи-80 маркали бензин етказиб берилган, — дейди масъул.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Қашқадарёлик ҳайдовчининг айтишича, Аи-80 маркали бензинни олган заправкалар уни арзон сотишни хоҳламайди ва ўз вақтида сотмайди. Ёки заправка олдида олди-сотдини йўлга қўйган тадбирлар орқали қиммат сотади.

    Республикадан вилоятларга кўп миқдорда АИ-80 маркали бензин етказиб берилаётган бўлса, шунча бензин қаерда? Заправкалар арзон бензинни арзон нархда сотгиси келмагани учун уни ўз вақтида сотмай, кечки пайт ҳамма жойда бензин тортилгач, Аи-91 деб пуллашга ўтишган. Буларнинг яна бир қитмирлиги бор. Эътибор берсангиз, бензин заправкада бензин тугача ҳам ўша бензин заправка олдида туриб, баклашкада бензин сотувчиларда истаганингизча бензин топилади. Қизиқ, жудаям қизиқ. Қандай қилиб, бензин заправкада бўлмаган бензин, одамларнинг, олди-сотди қилувчиларнинг қўлида бор? Заправкалар арзон бензинларини шу усулда қиммат сотишни йўлга қўйгани учун. Буни тартибга олиш керак, — дейди Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи ҳайдовчилардан бири.
    «Ўзбекнефтгаз»га қарашли барча заправкаларда Аи-80 маркали бензин етарли. Аммо арзон ва доим бор бўлгани боис заправкаларимизда доимий навбатлар бор. Бироқ тугаб қолиш ҳолатлари йўқ», — дейди «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари.

    Энергетика вазирлиги махсус ишчи гуруҳ АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилаётган автобензинларнинг тўғри сотилиши, уларнинг сифати ва миқдор доимий назорат қилиб борилаётганини маълум қилди.

    Хусусан, ой бошидан ўртача кунлик 7137 тоннадан автобензин биржа савдолари орқали сотувга қўйиб борилди. Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли барча автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 маркали автобензиннинг 1 литри 5700 сўмдан сотилмоқда. Ўрганишлар давомида республика бўйича 109 та тадбиркорлик субъектларига тегишли хусусий АЁҚШларда бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги (нархни асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш ва бошқа ҳолатлар) аниқланди. Жумладан, Андижон вилоятида 4 та, Бухоро вилоятида 8 та, Жиззах вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 19 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Наманган вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 26 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Тошкент шаҳрида 7 та, Фарғона вилоятида 22 та ҳамда Хоразм вилоятида 4 тани ташкил қилади. Мисол учун, Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган «Равон оил техсервис» МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-92 русумли автобензиннинг сифати бузилганлиги, Аи-80 русумли автобензин нархини ошириб сотилаётганлиги (7000 сўм); Қўрғонтепа туманида жойлашган «Буюк кургон» хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда Аи-92 русумли автобензиннинг сифати бузилганлиги; Хўжаобод туманида жойлашган «Vodiy trans oil» МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-80 русумли автобензин нархини ошириб сотилаётганлиги (7 000 сўм) ва Аи-92 русумли автобензин сифати бузилганлиги аниқланди, — дейилади масъуллар маълумотида.
    «Дарё» бошқа вилоятлардаги ҳолатларни ҳам ўрганишда давом этади.

    23.01.2023, 17:28   Изоҳ (0)   5790
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    23.01.2023, 16:38

    Бухоро давлат тиббиёт институти салкам 1,3 млрд сўмга интерактив стол харид қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди

    23.01.2023, 16:20

    Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тикланиши режалаштирилмоқда

    23.01.2023, 16:00

    Ўзбекистонда сифатсиз бензин сотган ва нархни асоссиз оширган қатор АЁҚШларга бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди

    23.01.2023, 15:31

    Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб қолади

    23.01.2023, 13:50

    Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни қайта тиклади

    23.01.2023, 12:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.