Футбол бўйича Италия А Сериясининг 19-турида «Ювентус» ва «Аталанта» жамоалари 22 январь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда бергамоликлар Адемола Лукманнинг голи билан ҳисобни очди. Бунга туринликлар Анхель ди Мария ва Аркадиуш Миликнинг киритган тўплари билан жавоб берди.
Иккинчи бўлим бошида Ёаким Меле мувозанатни тиклади, кўп ўтмай Лукман жамоасининг учинчи голини урди. 65-дақиқада Данило ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
22 январь кунги ўйинлардан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Қайд этиш керак, молиявий махинациялар сабаб «Ювентус»дан 15 очко тортиб олинган.
А Серия
19-тур баҳси
22 январь, якшанба
«Ювентус» – «Аталанта» 3:3
Голлар: 0:1 – 4 Лукман, 1:1 – 25, пенальти Ди Мария, 2:1 – 34 Милик, 2:2 – 46 Меле, 2:3 – 53 Лукман, 3:3 – 65 Данило.«Ювентус»: Шченсни, Алекс Сандро, Данило, Бремер, Маккенни, Костич (Кьеза, 61), Ди Мария (Миретти, 74), Рабьо, Локателли, Фажоли (Куадрадо, 81), Милик (Кин, 74).
«Аталанта»: Муссо, Хатебур, Паломино (Демирал, 15), Толои, Скалвини, Меле (Ружери, 84), де Рон, Эдерсон (Жимшити, 83), Бога (Пашалич, 66), Лукман, Ҳейлунд (Муриэль, 83).
Огоҳлнтиришлар: Эдерсон (49), Кьеза (90), Хатебур (90).
Изоҳ (0)