«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Тоттенҳэм»га қарши баҳсдан сўнг (4:2) ўз шогирдларини танқид остига олди.
«Манчестер Сити» футболчиларининг иштиёқи йўқлиги ҳақидаСўзсиз. Акс ҳолда ҳар бир ўйинда ўтказаётган голларимизни ўтказмасдик. Шунчаки совға қиляпмиз голларни. Бугун омадимиз келди. Келажакда бундай бўлмайди.
«Шаҳарликлар» қандай қилиб ўйинни қайтариб олгани ҳақида
Бу менинг вазифам, менинг ишим. Мухлисларни қайтармоқчиман. Гап меҳмондаги томошабинлар эмас, «Этиҳод»га келадиган мухлислар ҳақида. Ҳар бир бурчакда, ҳар бир ҳаракатимизда қўллаб-қувватлашга муҳтожмиз. Биз уларни қайтаришимиз лозим.
Премер Лига кутиб турмайди. «Арсенал»га қарши курашяпмиз ва уларнинг кўзларида олов ёнмоқда. Улар 20 йил давомида АПЛда ғалаба қозонмаган, шу сабабдан жамоадаги ҳар бир футболчи ғалаба қозонса тарих ёзишини тушунмоқда. Агар биз ҳам ўзимизни АПЛда илк бор ғалаба қозонаётгандек тутганимизда, чемпионатни кетма-кет иккинчи марта ютиб, рекордларни қайд этаётган бўлардик.
Ҳозир кўзимизда олов ёнмаяпти ва ҳеч нарса сўрашга ҳаққимиз йўқ. Ҳамма комфортга ўрганиб қолган. Рақиблар эса буни кутиб турмайди. Албатта, норозиман. Жамоамни таний олмаяпман. Менинг жамоамда тиришқоқлик, истак ва ҳамма нарса бор эди.
Пеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи
Изоҳ (0)