«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Сеута»га қарши баҳсда (5:0) дубль қайд этди.
Польшалик ҳужумчининг биринчи голи «Барселона»нинг Испания Кубогидаги 1500-юбилей голига айланди. Ундан сўнг каталонияликлар яна 4 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди, шунингдек, Левандовскининг ўзи ҳам яна битта голга муаллифлик қилди. Эндиликда «кўк-анорранглилар» ҳисобида Испания Кубогидаги 610 ўйинда 1504 та гол мавжуд.
«Барселона»нинг Кубок баҳсларидаги дастлабки голи 1909 йил 5 апрель санасида «Эспаньол»га қарши баҳсда урилган эди.
Изоҳ (0)