Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби дарвозабони Ян Зоммер фаолиятини «Бавария»да давом эттиради.
Бундеслига клублари 34 ёшли швейсариялик дарвозабон трансфери бўйича келишувга эришган. Зоммер мюнхенликлар билан камида 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битим имзолаши айтилмоқда.
«Боруссия М» ушбу трансфердан 8 миллион евро ишлаб олади. Яна 1,5 миллион евро миқдорида бонус пуллари ҳам назарда тутилган.
«Бавария»нинг асосий дарвозабони Мануэль Нойер чанғи учиш вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида оёғини синдириб олган ва мавсум охиригача сафдан чиққанди. Шу боис Мюнхен клуби унга ўринбосар излаётганди.
Изоҳ (0)