Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон президентининг Сингапурга расмий ташрифи арафасида бўлиб ўтган икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон—Сингапур бизнес-форумида Сингапурнинг United FMO компанияси директори Рамеш Паникер интервью берди.

Унинг айтишича, компания логистика ва нефть савдоси билан шуғулланади.

«Сингапурдан дунё бўйлаб кўплаб логистика ишларини амалга оширамиз. Мен бу ерга бошқалар билан янада яхшироқ алоқалар ўрнатиш учун келганман. Биз ишлаётган соҳада биргаликда ҳамкорлик қилишимиз мумкин бўлганларни интизорлик билан кутяпмиз», — дейди у.

Таъкидланишича, Рамеш Ўзбекистонга яқин орада бизнес бўйича ҳамкорликни кенгайтириш учун келади.

«Умид қиламанки, муҳим бизнес келишувларига эришилади. Кўплаб ғояларни баҳам кўраман. Янги бизнес даражаларни олиб киришимизга ишонаман», — дея қўшимча қилади у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин