Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сербия президенти Александр Вучич «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясидан мамлакат фуқароларини Россия—Украина урушида қатнашиш учун ёллашни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда у Happy Television серб телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Нега сиз, ‘Вагнер’дагилар, Сербиядан одамларни сафингизга қўшилиш учун чақиряпсиз, ваҳоланки бу бизнинг қонунларга зид эканини биласиз» — дея Вучичнинг сўзларини келтиради Reuters.

Декабрь ойи бошида «Вагнер маркази» Telegram канали «дўстлик ва ҳамкорлик учун рус-серб маданият-ахборот маркази» очилишини эълон қилганди. Январь ойи бошида АҚШ Давлат департаменти маслаҳатчиси Дерек Шолле Вашингтон «Вагнер» гуруҳининг Сербия ҳудудидаги фаолиятидан хавотирда эканини айтди. Бундай фаолиятга мисол сифатида АП агентлиги Россия ОАВларининг Болқон версиясида жойлаштирилган «Вагнер»га ишга қабул қилиш ҳақидаги эълонларни келтирди.

Январь ўрталарида «РИА Новости» агентлиги Запорожье вилоятининг Россияга қўшиб олинган қисмига Сербиядан биринчи «кўнгиллилар» етиб келгани ҳақида хабар берди. Республика мудофаа вазири Милош Вучевич бу жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Ўз навбатида, «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин гуруҳ Сербияда мавжуд эмаслигини айтган. «Ҳозирда ‘Вагнер’да серб фуқаролари йўқ, анча вақтдан бери йўқ», — дея қўшимча қилган у.

Reuters хабарига кўра, 2014 ва 2015 йилларда серблар Украинадаги жанговар ҳаракатларда россияпараст кучлар томонида қатнашган. Украинанинг Сербиядаги элчихонаси 2019 йилда бундай одамлар сонини 300 га яқин деб ҳисоблаганди.

Сербия қонунлари мамлакат фуқароларига хориждаги қуролли можароларда қатнашишни тақиқлайди. «Озодлик» радиосининг Сербия хизмати маълумотларига кўра, мамлакат судлари Украинада Россия томонидан жанг қилган 30 дан ортиқ кишига айблов эълон қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Бизнес
Хитой, Корея ва Қозоғистон: Ўзбекистонга энг кўп “иномарка”лар қаердан олиб келингани маълум бўлди