«Барселона» бош мураббийи Хави «Интер» ярим ҳимоячиси Марсело Брозовични жамоада кўришни хоҳламоқда.
Аввалроқ «нераззурилар» Брозовични Франк Кессиэга алмаштиришни таклиф қилгани ҳақида хабар чиққанди.
Mundo Deportivo’нинг маълум қилишича, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи 30 ёшли хорватиялик футболчининг ЖЧ—2022 да кўрсатган ўйинидан ҳайратланган. Хави ярим ҳимоячини Серхио Бускетсга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Бироқ «Барселона» ушбу трансферни амалга оширишга қийналади. Бунинг сабаби Кессиэ жамоани тарк этишни хоҳламаяпти. Каталонияликлар сафида кам ўйин амалиётига эга бўлса-да, ивуарлик ярим ҳимоячиси Испанияда бахтли.
Изоҳ (0)