Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон Ливиядан Украинага «Ҳизбуллоҳ»нинг 150 нафар жангарисини дронларни бошқариш учун юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Abu Ali Express хабар берди.

Фото: Ynetnews

Фото: Ynetnews

Нашр маълумотларига кўра, 2022 йил декабрида «Ҳизбуллоҳ» жангарилари жангчиларни юбориш масаласини муҳокама қилиш учун Ливан билан чегарадан унча узоқ бўлмаган Димас шаҳрида музокара ўтказган. Эроннинг камикадзе каби турли дронларидан Ливиядаги «Ҳизбуллоҳ» жангарилари ҳам фойдаланмоқда. Ёлланма аскарларнинг Украинага қачон юборилиши ҳақида аниқ сана йўқ.

Шу билан бирга, Исроил манбалари Эрон нега Украинага инструкторларни эмас, балки жангариларни юборишни режалаштираётгани тушунарсизлигини таъкидлайди. Эҳтимол, улар ливанлик жангчиларни фронтга Россия қўшинларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Эрон зарба берувчи дронларидан фойдаланиш бўйича жанговар тажриба орттириш учун жўнатмоқчи.

Ҳизбуллоҳ — Ливандаги ярим ҳарбийлаштирилган шиа ташкилоти ва Ливанда Эрон намунасидаги исломий давлат яратишни ёқловчи сиёсий партиядир. У Эрон ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Ҳумайний ғояларига асосланади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк