Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Челси» жорий мавсум трансферларга катта маблағ сарфлаяпти.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Лондон клуби ёзги ва қишки трансфер ойнасини қўшиб ҳисоблаганда бу мавсумда 425 миллион евролик харидларни амалга оширди. Бу орқали «Челси» бир мавсумда трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган клубга айланди.

Лондонликлар бу борада «Барселона»нинг 2017/18 йилги мавсумдаги рекордини янгилади. Ўшанда каталонлар 380 миллион евро ишлатганди. Бу борада учинчи ўринда «Реал»нинг 2019/20 йилги мавсумдаги харидлари жой олган.

Топ-10 лик қуйидагича:

  1. «Челси» (2022/23 йилги мавсум) — 425 млн евро
  2. «Барселона» (2017/18) — 380 млн евро
  3. «Реал Мадрид» (2019/20) — 356 млн евро
  4. «Манчестер Сити» (2019/20) — 318 млн евро
  5. «Барселона» (2019/20) — 299 млн евро
  6. «Ювентус» (2018/19) — 263 млн евро
  7. «ПСЖ» (2018/19) — 262 млн евро
  8. «Челси» (2017/18) — 261 млн евро
  9. «Реал Мадрид» (2009/10) — 259 млн евро
  10. «Атлетико» (2019/20) — 247 млн евро
«Челси» аввалроқ украиналик футболчи Михайло Мудрикни 70+30 миллион еврога сотиб олгани маълум бўлганди. Бундан ташқари клуб Уэсли Фофана, Марк Кукурелья, Раҳим Стерлинг, Калиду Кулибали, Бенуа Бадяшил, Карни Чуквуэмека, Пьер-Эмерик Обамеянг, Давид Фофана, Андрей Сантос, Жоау Феликс, Габриэль Слонина ва Денис Закария каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Европанинг қатор давлатлари Истанбулдаги консуллигини ёпди. Туркия тўққизта давлат элчисини ТИВга чақиртирди
Маҳаллий
Депутат Жаҳонгир Зияев “халқнинг устидан кулаётгани” ҳақидаги хабар ёлғон эканини айтди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади