Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 12 январь куни тиланчи аёл ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, аёл Самарқанд дарвоза кўчасида йўлнинг қатнов қисмида 2 нафар вояга етмаган фарзандидан фойдаланиб, тиланчилик қилган. ИИО ходими унга тиланчилик билан шуғулланмаслигини ва йўлнинг қатнов қисмидан четга ўтиши кераклигини айтганида аёл ходим билан гап талашиб, уришиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, Ш.А. муқаддам 11 маротаба тиланчилик қилгани учун ИИО ходимлари томонидан огоҳлантирилган. Бундан ташқари, Ш.А. икки нафар вояга етмаган (кичиги 8 ойлик) фарзандидан фойдаланиб, йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит қилиб, тиланчилик билан шуғулланган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Профессионал асарлардан тортиб оддий қўл телефонида олинган суратларгача — фоторассомларнинг ҳисобот кўргазмасига фототашриф
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Дунё
Даниялик сиёсатчи Россиянинг Даниядаги элчихонаси олдида яна Қуръонни ёқиб юборди. Рамзан Қодиров бунга муносабат билдирди