• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Эмресиз келган Юлдуз Ражабова, образдан чиқиб кета олмаётган Жавоҳир Зокиров. «Мендирман Жалолиддин» сериалининг янги мавсуми премьерасидан репортаж (фото, видео)

    Кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган, ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорлигида қисқа муддатда суратга олинган «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи мавсум премьераси бўлиб ўтди. «Дарё» мухбирлари тақдимот маросимидан фото ва видеорепортаж тайёрлади.

    Сериалда Жавоҳир Зокиров — Чингизхон, Юлдуз Ражабова — Қутлибека, Эмре Кивилжим — Жалолиддин Мангуберди, Гуленай Калкан — Туркон Хотун, Каан Ялчин Султон — Аловуддин Муҳаммад, Сезгин Эрдемир — Темур Малик, Раъно Шодиева — Хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммаднинг хотини Ойчечак, Райҳон Уласенова — Аловуддин Муҳаммаднинг хотини, Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳнинг онаси, актёрлар Жамшид Сагатов ва Акмал Мирзо — мўғул саркардалари, Алихан — Чингизхоннинг ўғли Жўжи, Жаҳонгир Абдумаликов — Жалолиддин Мангубердингинг муҳофизи ролларини ижро этишган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Биринчи мавсум узоқ вақт давомида суратга олинганининг ўзига яраша сабаблари бор, чунки умуман олиб айтганда, 11 ой Туркияда бўлган эканмиз, деярли бир йил. Гап ижодий жамоанинг маҳорати камлигида эмас, бунга пандемия сабаб бўлди. Шундай экан, бу ҳам Ўзбекистонни, Туркияни, ижодий жамоамизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бироқ шунга қарамасдан ижодий жамоамиз билан иноқ бўлиб, бир оила бўлдик ва ишлашимиз янада жадаллашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Тушкунликка тушиб қолмаслик учун биз тасвирга олиш жараёнларини ҳам, спорт машғулотларини ҳам ташлаб қўймадик. Тўғри, осон кечмади. Айрим сабабларга кўра Раъно Шодиева сериалнинг иккинчи мавсум премьерасида иштирок эта олмаяпти, сабаби ҳаво совуқ. Улар эса яқинда муолажадан чиқди. Ўзимиз уларнинг уйда қолиши кераклигини айтдик, — дейди актриса Райҳон Уласенова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Кинода ҳамма нарса мужассам ва бу бизнинг шоу-бизнес, кинемотографиядаги бардам қадам деб ўйлайман. Мен жуда ҳам маза қилиб, ўзимни образимда машаққатли эканини билиб ижро этдим, қаҳрамоним Жалолиддиндек одамдан ҳайиқади ва охирида унга рақиб бўлганидан ҳайратда қолади, — дейди сериалда Чингизхон ролини ижро этган ўзбек актёри Жавоҳир Зокиров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Аввало, «Мендирман Жалолиддин» сериалининг барча мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сериалнинг иккинчи мавсуми жуда ҳам қизиқарли, ҳар хил воқеаларга бой бўлади, драматургия жиҳатидан ҳам юксалишлар бор. Халқимизга манзур келади, деган умиддамиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Биз сериалда жанг саҳналари бўлишини билар эдик. Бунга ҳам тайёргарлик кўрдик. Албатта, бу ҳам жароҳатларсиз бўлмади. Ҳаммасининг уддасидан чиқдик, деб ўйлайман. Иккинчи мавсумда ҳам жуда кўп жанг саҳналари бор. «Мендирман Жалолиддин» сериали шахсан менга катта тажриба берди. Сериал учун турк тилини, жангга тушишни, от устида юришни ўргандик. Бу сериалда нима қилинган бўлса, биз ҳаммасидан тажриба олдик.

    Эмре ҳам бу ерга келишни истади, бироқ янги лойиҳада суратга тушаётгани сабабли кела олмади. У бунинг учун мухлисларидан узр сўрашимни айтди, — дейди Актриса Юлдуз Ражабова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мен ҳеч қачон ўзим хоҳлаган даражада ижод қилмаганман. Сабаби ижодкор инсон ўзининг ишига ҳар доим танқидий қарагани яхши. Танқидий қарамаса, кўнгил тўлиб қолади, интилиш бўлмайди. Шунинг учун мен ҳеч қачон кўнгилдагидек бўлди, деб айта олмайман. Ҳаммага маълумки, бугун ўзбек киноси ўзининг биринчи қадамларини қўймоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дунё ҳамжамиятида ҳам ўзбек киноси қайта тикланяпти деб айта олишимиз мумкин. Чунки вақтида ўзбек киноси ҳақиқатан ҳам ўзининг муносиб ўринларини эгаллаган. Бу эса тарихдаги мана шундай қадамларни қўлга киритиш қадамлари деб ўйлайман, — дейди маданият вазири Озодбек Назарбеков.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Шаҳзода Оқшоҳнинг роли ҳам юки бор роллардан бири ҳисобланади. Иккинчи мавсум биринчи мавсумга нисбатан анча тез суратга олинди. Уч ой давомида 17 қисмни суратга олдик. Сериалда жанг саҳналари кўп бўлгани учун оғир жисмоний ҳаракатларни талаб қилди. Бу жуда ҳам муҳим, қизиқ жараён бўлди, деб ўйлайман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сериалнинг 15-қисмини суратга олаётганимизда оёғимга пичоқ кириб кетганини суратга олиш жараёнлари тугагандан кейин билганман. Оёғимга қарасам, пичоқ кирган, қонаяпти, рол ўйнаётганимизда унга шунчалик кириб кетганимдан пичоқ кириб кетганини сезмаганман. Қолган саҳналарда ҳам кичик жароҳатлар бўлди, лекин катта жанг саҳналарини жароҳатларсиз суратга олдик, — дейди сериалда Оқшоҳ ролини ижро этган актёр Яҳё Пўлатов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Иккинчи мавсум жуда ҳам тез суратга олинди. Сабаби биринчи мавсумда жанговарлик, от миниш, қиличбозлик санъатлари бўйича машғулотлардан ўтиб бўлган эдик.  Шунинг учун жудаям осон кечди. Иккинчи мавсум бошқаларига қараганда чиройлироқ чиқди, деб ўйлайман. Чунки жанг саҳнаси жуда ҳам кўп.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жароҳатларга келадиган бўлсак, унақа қаттиқ жароҳатли вазиятлар бўлмади. Сериал жуда катта тажриба берди. Чунки бу менинг биринчи катта лойиҳам ва бу давомий бўлади деган умиддаман, — дейди актёр Жаҳонгир Маликов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Батафсил репортажни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    15.01.2023, 22:01   Изоҳ (0)   25871
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қишнинг совуқ оқшомида илиқлик улашувчи оилавий фильмлар

    15.01.2023, 19:53

    «Мимино» фильми юлдузи Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди

    15.01.2023, 18:22

    «Ўлиб қолсам керак, деб ўйлаган кунларим ҳам бўлган». Голливуд актрисалари энг қийин ролларга қандай тайёрланишади?

    15.01.2023, 15:22

    Каан Урганжиўғли янги лойиҳада суратга тушди, «Сипоҳий» сериалининг режиссёри ўзгарди. Турк киноси янгиликлари

    15.01.2023, 11:50

    Instagram: Қизалоғини туғуруқхонадан олиб чиққан Жаҳонгир Хўжаев, 60 кишига егулик тарқатган Луиза Расулова, синглиси учун сюрприз тайёрлаган Озода Нурсаидова

    14.01.2023, 22:51

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 40 ёшдан кейин она бўлишга қарор қилган машҳурлар (фото)

    14.01.2023, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.