«Ювентус» А Сериянинг 18-турида «Наполи»га қарши баҳсда 1:5 ҳисобида мағлубиятга учради.
Туринликлар Италия чемпионатида 1993 йил 30 майдан буён ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юбормаган эди. Ўшанда «бянконерилар» «Пескара»га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган.
Қайд этиб ўтиш жоиз, «Пескара»нинг ўйиндаги биринчи голини «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри урганди.
«Наполи» А Серия тарихида иккинчи бор «Ювентус» дарвозасига 5 та гол урди. Илк бор 1988 йил 20 ноябрда 5:3 ҳисобида зафар қучганди.
Изоҳ (0)