Англия Прьемер Лигаси ноябрь/декабрь ойларининг энг яхшилари номини маълум қилди.
«Арсенал» устози Микель Артета Англия Премьер Лигасининг ноябрь/декабрь ойидаги энг яхши мураббийи деб эълон қилинди.
Артетадан ташқари энг яхши мураббий бўлиш учун Томас Франк («Брентфорд»), Эдди Хау («Ньюкасл») ҳамда Юрген Клопп («Ливерпуль») даъвогарлик қилганди.
«Арсенал» футболчиси Мартин Эдегор ноябрь/декабрь якунларига кўра, энг яхши футболчиси деб топилди. Эдегор ушбу ойларда 4 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 3 ассистни амалга оширган.
Мартиндан ташқари ушбу соврин учун Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»), Каземиро («Манчестер Юнайтед»), Бен Ми («Брентфорд»), Жоау Палиня («Фулҳэм»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Букайо Сака («Арсенал») ва Киран Триппьер ( «Ньюкасл») каби футболчилар кураш олиб борди.
Изоҳ (0)