«Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамен Мендининг суди бўлиб ўтди.
«Шаҳарликлар» ҳимоячисига жинсий зўравонлик бўйича 8 та, зўрлашга уриниш бўйича битта айблов қўйилган. Бенжамен барча айбловларни рад этганди.
Суд жараёнида Мендидан жинсий зўравонлик бўйича 7 та айблов олиб ташланди.
Қолган иккита айблов бўйича суд жараёни ёзга қолдирилди. 26 июнь куни навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтади.
Менди сўнгги бор 2021 йил 15 август куни майдонга тушган эди.
Изоҳ (0)